Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3820 Дата решения 17.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ховос туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый Зокир орзуси 2020
Source ID a22998ee-1a40-4b0d-a3a1-16eedd9652ab Claim ID PDF Hash acf3ff8c15e4644f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ер кодексининг 36-моддаси Ер кодекси 36 code_article
лиши Ер кодексининг 36-моддаси лиши Ер кодекси 36 code_article
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3820-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 17 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг жавобгар «Зокир орзуси 2020» фермер хўжалиги ва ҳокимлик ўртасида 2021 йил 08 июлда имзоланган №545-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили И.Ортиқбоев (02.10.2025 йилдаги №6092-сонли ишончнома асосида), Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили К.Мансуров (03.10.2025 йилдаги №71сонли ишончнома асосида), Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ховос туман бўлими бошлиғи Ф.Соатов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили Ж.Газиев (08.10.2025 йилдаги №6814-1941-сонли ишончома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: Даъвогар Ховос туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Зокир орзуси 2020» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 08 июлда имзоланган №545-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими, Ховос туман солиқ инспекцияси, Ховос туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Ховос туман бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида ҳудудий прокурор хабардор қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар ердан оқилона фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга келгани, 2025 йилга экинларни жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан ноқонуний экин экканлиги ҳолатлари аниқланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили ҳужжатларга асосан, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили жавобгар рахбари ноқонуний шоли эканлиги учун 2025 йил 23 майдаги қарор билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида Ховос туман фермерлар кенгаши рахбари ҳужжатлар асосида, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмаганлиги сабабли, даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар, солиқ ва кадастр органи вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади. Иш ҳужжатларига кўра, Ховос туман ҳокимлиги (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) нинг 2020 йил 17 ноябрдаги №1039-сонли қарори билан «Зокир орзуси 2020» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га туманнинг: Пахтакор массиви ҳудудидан 1121 ва 1122-контурларидан умумий майдони 79,84 гектар шундпн экин майдони 72,20 гектардан иборат ер усчасткаси 49 йил муддатга пахта-ғаллачилик учун ажратилган. Лекин даъво аризага 2024 йил 08 июлдаги чегаралари белгиланиб, чизмалари тузилган №545-сонли Кадастр агентлигининг Ховос туман бўлими томонидан рўйхатга олинган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси илова қилинган ва шу санадан бошлаб жавобгарнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган бўлиб, ижара шартномасида жами ер майдони 54,84 гектар шундан экин ери 47,2 гектар, шартнома тузишга эса туман ҳокимининг 07.03.2024 йилдаги №66-9-0-Q/24-сонли қарори асос бўлгани кўрсатилган. Лекин судга тақдим этилган 07.03.2024 йилдаги №66-9-0-Q/24-сонли қарор Сирдарё вилоят ҳокимининг қарори бўлиб, қарор иловасида жавобгарнинг жами ер майдони 79,84 гектар, захирага қайтарилган қисми 1122 контурдаги 25,0 гектар бўлиб, қолган қисми 1121 контурдаги 54,84 гектарни ташкил этиши кўрсатилган. Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2025 йил 13 мартдаги экинларни жойлаштириш қарорига тўлиқ риоя қилмасдан 10 гектар ерга шоли экиб олганлиги, 20 гектар ерни шоли экишга тайёрлаб қўйгани, солиқ тўловларидан қарзи мавжудлиги, 15 гектар ерга режада кўрсатилмаган шоли эккани учун жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилгани тўғрисидаги важлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос бўлишини баён қилган. Туман ҳокимининг экинларни жойлаштириш тўғрисидаги 2025 йил 13 мартдаги қарорида жавобгарга 19,50 гектар ерга ғалла ва 47,20 гектар ерга озуқа ғалла (жами 66,7 гектар) экиш режалаштирилган. 2025 йил 16 июнь ва 16 октябрь кунги Ховос туман қишлоқ хўжалик фаолиятига маъсуллар иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг ўтказилиб, унда жавобгарга тегишли пахта-ғаллачилик ихтисослиги бўйича ажратилган ерларга рухсатсиз, ноқонуний равишда шоли экканлиги аниқланган. Бундан ташқари солиқ органи тақдим этган 2025 йил 05 сентябрдаги маълумотда жавобгарнинг 2022-2025 йил 05 сентябрь ҳолатига ер солиғидан жами қарзи 67 519 000 сўмни ташкил қилиши кўрсатилган. Айнан рухсатсиз шоли экканлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил 23 майдаги қарори билан жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги №14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши назарда тутилган. Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин. Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида назарда тутилган. ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Суд, даъвогарнинг важларига қўшила олмайди, чунки Пахтакор массиви ҳудудидан 1121 ва 1122-контурларидан умумий майдони 79,84 гектар ер берилган, кейинчалик 25,0 гектари қайтарилиб, жавобгар ихтиёрида жами 54,84 гектар ер қолган, туман ҳокимининг 2025 йил 13 мартдаги экинларни жойлаштириш қарори билан эса жавобгарга 19,50 гектар ерга ғалла ва 47,20 гектар ерга озуқа ғалла жами 66,7 гектарга экин экиш режалаштирилган бўлиб, режалаштирилган ва жавобгар ихтиёрида қолган гектарлар ўртасидаги фарқ 66,7-54,84=11,86 гектар ер ҳужжатлар асосида тасдиқланмади. Ижара ҳуқуқи асосида жавобгар эгалигидаги жами ер майдони, экинларни жойлаштиришда кўрсатилган жами ер майдон ва шоли экилган майдонлар ўртасидаги фарқ ҳужжатлар асосида тасдиқлаб берилмади. Бундан ташқари даъвода низонинг вужудга келишига 2021 йил 25-июнда имзоланган №545-сонли ер ижара шартномаси асос бўлиши келтирилган, аммо 2024 йилдаги ижара шартномаси қайта расмийлаштирилганлиги сабабли у бекор бўлганлигини англатади. Рухсатсиз шоли экканлиги сабабли ваколатли органнинг 2025 йил 23 майдаги қарори билан жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилган, ишни кўриш давомида шоли жавобгарга ижара ҳуқуқи асосида тегишли ер майдонлари ва экинларни жойлаштириш қарордаги ер майдонлари ўртасидаги 11,86 гектар фарқ ўзига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган ерга экилганлигини англатади, шу сабабли суд, жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилиши даъвони қанотлантиришга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ижара шартномасининг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган хар қандай қонун бузилиши шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб белгиланган. Суд, даъвонинг солиқ қарзи важлари бўйича қарздорлик айнан қайси ер учун ҳисобланганлигига аниқлик киритилмаган деб ҳисоблайди, чунки ҳужжатларга кўра, жавобгар қонун талаби бўйича ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ва мавжуд бўлмаган ерлардан фойдаланиб келган. Бундан ташқари солиқ қарзи бўйича важлари бартараф этилиши мумкин бўлган ҳолат ва бу бевосита ихтиёрий тўланиши ёки солиқ қонунчилиги бўйича ундирилиши мумкин. Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди. Хусусан 2025 йил 23 июнда юқоридаги асосларга кўра шартномани бекор қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга тақдим этилган, жавобгар ушбу мурожаатларга ўз эътирозини билдириб, рад жавобини берган. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида тасдиқланмади деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг рад этилган қисми бўйича судга мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган 41 200 сўм почта харажати шунингдек 4 120 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва «Зокир орзуси 2020» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 25-июнда имзоланган №545-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Даъвогар Ховос туман ҳокимлигидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев