← Назад
Решение #2878632 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| лиши Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3819-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 17 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ховос туман
ҳокимлигининг жавобгар «Бобобоғбон» фермер хўжалиги ва ҳокимлик
ўртасида 2019 йил 27 мартда имзоланган №517-сонли қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов,
даъвогар вакили И.Ортиқбоев (02.10.2025 йилдаги №6092-сонли ишончнома
асосида), Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили К.Мансуров (03.10.2025
йилдаги №71-сонли ишончнома асосида), Фермер, дехқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Ховос туман бўлими бошлиғи Ф.Соатов, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси вакили Ж.Газиев (08.10.2025 йилдаги
№6814-1941-сонли ишончома асосида), жавобгар рахбари О.Сидиқовлар
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимияти судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Бобобоғбон» фермер хўжалиги ўртасида 2019 йил 27 мартда
имзоланган №517-сонли узоқ муддатли ер ижара шартномасини муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан ишга Ховос туман
қишлоқ хўжалик бўлими, Ховос туман солиқ инспекцияси, Ховос туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Давлат
кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси Ховос туман бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилиниб, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
ҳудудий прокурор хабардор қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар ердан оқилона
фойдаланмаганлиги натижасида солиқ тўловларидан қарздорлиги вужудга
келгани, 2025 йилга экинларни жойлаштириш тартибига риоя қилмасдан
ноқонуний экин экканлиги ҳолатлари аниқланганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар рахбари туман ҳокимлиги томонидан хоким
қарори билан ажратилан ерларни чет эл корхонасига бериш ишлари олиб
борилаётгани ва унга хам ўзига тегишли ерларни хам чет эл корхонасига
топшириш талаб этилаётгани, ўзига тегишли ерга электр энергияси тортиб олиб
боргани, ажратилган 10 гектар ерга ҳоким қарорида кўрсатилган экинлар
экилганлиги, ўзининг эгалигида бўлмаган ерга эса шоли экканлиги, ушбу
важлар кадастр ҳужжатлар асосида тасдиқланишини билдириб, тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман қишлоқ хўжалик бўлими вакили
ҳужжатларга асосан, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
жавобгар рахбари ноқонуний шоли эканлиги учун 2025 йил 09 июндаги қарор
билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдириб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Ховос туман фермерлар кенгаши рахбари ҳужжатлар
асосида, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида
тасдиқланмаганлиги сабабли, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида солиқ ва кадастр органи вакиллари иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, ушбу ҳолатда суд ишни
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ер кодекси) 31-моддасига
асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи
жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари
(чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат
рўйхатига олинганидан кейин вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ховос туман ҳокимлиги (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) нинг 2019 йил 20 мартдаги №1074-сонли қарори
билан «Бобобоғбон» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га туманнинг:
А.Темур массиви ҳудудидан 287қ ва 288-контурларидан умумий майдони
10,3 гектар шундпн экин майдони 10,0 гектардан иборат ер усчасткаси 49 йил
муддатга боғдорчилик учун ажратилиб, чегаралари белгиланиб, чизмалари
тузилиб, 2019 йил 27 мартда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш
шартномаси имзоланиб №517-сонли рақам билан Кадастр агентлигининг Ховос
туман бўлими томонидан рўйхатга олинган, шу санадан бошлаб жавобгарнинг
ер участкасига бўлган ҳуқуқи вужудга келган.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг
2025 йил 13 мартдаги экинларни жойлаштириш қарорига риоя қилмасдан
5 гектар ерга полиз экини ўрнига рухсат бўлмасада ноқонуний равишда
4 гектар ерга шоли экиб олганлиги, солиқ тўловларидан қарзи мавжудлиги
тўғрисидаги важлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга асос
бўлишини баён қилган.
Туман ҳокимининг экинларни жойлаштириш тўғрисидаги 2025 йил
13 мартдаги қарорида жавобгарга 5 гектар ерга полиз экиш режалаштирилган.
2025 йил 29 май ва 16 октябрь кунги Ховос туман қишлоқ хўжалик
фаолиятига маъсуллар иштирокида жавобгарга тегишли ҳудудда мониторинг
ўтказилиб, унда жавобгарга тегишли боғдорчилик ихтисослиги бўйича
ажратилган ерга рухсатсиз, ноқонуний равишда шоли экканлиги аниқланган.
Бундан ташқари солиқ органи тақдим этган 2025 йил 28 августдаги
маълумотда жавобгарнинг ер солиғидан қарзи 21 377 301 сўмни ташкил
қилиши кўрсатилган.
Айнан рухсатсиз шоли экканлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекциясининг 2025 йил 09 июндаги қарори билан жавобгар
рахбарига маъмурий жазо қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 январдаги №14-сонли қарорининг 4-иловаси, иккинчи бандида ер
участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида
кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш
шартлари
бузилганда
ҳамда
мақсадли,
самарали
ва
оқилона
фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ
муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинишига асос бўлиши назарда
тутилган.
Ер кодексининг 36-моддаси, 1-қисми 6, 7 ва 9 бандларига асосан ер
участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан рухсат этилган
фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, қонунчиликда
белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида
белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганда, ер
участкасига бўлган ҳуқуқ бекор бўлиши мумкин.
Шунингдек шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 382-384-моддлари, ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор бўлиши Ер кодексининг 36-моддасида
назарда тутилган.
ФК 382-моддсига асосан иккинчи тараф шартномани жиддий равишда
бузса тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Суд, даъвогарнинг важларига қўшила олмайди, чунки ҳокимликнинг ер
ажратиш тўғрисидаги қарорига асосан А.Темур массиви ҳудудидан 287қ ва
288-контурларидан умумий майдони 10,3 гектар шундпн экин майдони
10,0 гектардан иборат ер усчасткаси 49 йил муддатга боғдорчилик учун
ажратилган.
Лекин жавобгар тақдим этган кадастр органи ҳужжатларида 10,3 гектар
ер айнан 287қ контурда жойлашган бўлиб, ушбу ерга ҳокимликнинг экинларни
жойлаштириш қарорида кўрсатилган экин экилган, лекин ҳокимликнинг ер
бериш қарорида кўрсатилган 288-контурдаги ер майдони кадастр органида
чегараси белгиланиб, жавобгарга берилмаган ёки унинг эгалик ҳуқуқи давлат
рўйхатидан ўтказилмаган, иштирокчиларнинг тушунтиришларига кўра
ноқонуний шоли айнан 288 контурдаги ерга экилган.
288 контурдаги ер майдони ижара шартномасига илова қилинган,
чегараси белгиланиб, жавобгарга берилган харитада хам мавжуд эмас.
Рухсатсиз шоли экканлиги сабабли ваколатли органнинг 2025 йил
09 июндаги қарори билан жавобгар рахбарига маъмурий жазо қўлланилган,
ишни кўриш давомида шоли ўзига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлмаган
ерга экилганлиги аниқланганлиги сабабли суд, айнан маъмурий жазо
қўлланилиши даъвони қанотлантиришга асос бўлмайди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ижара шартномасининг 19-бандида бартараф этилиши мумкин бўлган
хар қандай қонун бузилиши шартномани бекор қилишга сабаб бўлмайди деб
белгиланган.
Суд, даъвонинг солиқ қарзи важлари бўйича қарздорлик айнан қайси ер
учун ҳисобланганлигига аниқлик киритилмаган деб ҳисоблайди, чунки
ҳужжатларга кўра, жавобгар қонун талаби бўйича ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган
ва мавжуд бўлмаган ерлардан фойдаланиб келган.
Бундан ташқари солиқ қарзи бўйича важлари бартараф этилиши мумкин
бўлган ҳолат ва бу бевосита ихтиёрий тўланиши ёки солиқ қонунчилиги бўйича
ундирилиши мумкин.
Шунингдек суд, ишни кўриш давомида низони судгача ҳал қилиш
(талабнома юбориш) тартибига амал қилинган деб ҳисоблайди.
Хусусан 2025 йил 09 июнда юқоридаги асосларга кўра шартномани бекор
қилиш баён қилинган огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобгарга тақдим
этилган, жавобгар ушбу мурожаатларга ўз эътирозини билдириб, рад жавобини
берган.
Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза важлари ҳужжатлар асосида
тасдиқланмади деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг рад этилган қисми бўйича судга
мурожаат қилишда ихтиёрий тўланган 41 200 сўм почта харажати шунингдек
4 120 000 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва «Бобобоғбон» фермер хўжалиги
ўртасида 2021 йил 25-июнда имзоланган №517-сонли қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш
рад этилсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги зиммасидаги почта харажати
тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлигидан
Республика Бюджетига
4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддатда шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев