← Назад
Решение #28788 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 154 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| онуни | 3 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 154 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| ЖКнинг | 8 | — | law | |
| унга ЖК | 57 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил ноябрь ойининг 20-куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Яшнобод туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
ХХХХ, судья ёрдамчиси ХХХХнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси Яшнобод туман прокурорининг ўринбосари ХХХХ, судланувчи
ХХХХ ва унинг ҳимоячиси адвокат ХХХХнинг иштирокида, ХХХХга нисбатан
1-1009-2503/868-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
ХХХХ (ХХХХ), 1991 йил 8 ноябрь куни Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, бўйдоқ,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод
тумани,
“ХХХХ”
МФЙ,
ХХХХ
кўчаси,
136Б-уйда рўйхатда туриб истиқомат қилувчи, иш бўйича
“Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи ХХХХ Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлгани ҳолда,
2024 йил 21 ноябрь куни Россия Федерациясига жўнаб кетиб, 2025 йил март
ойининг бошида кўпроқ моддий манфаат кўришни кўзлаб, кўпроқ пул топиш
йўлларини излаб, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган тақдирида кўп миқдорда
пул тўланиши ҳақида хабар топиб, Россия Федерациясининг армиясига ёлланиб,
Россия ва Украина давлатлари ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш
учун Воронеж шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида 10 кун давомида ҳарбий
тайёргарликдан ўтиб, Луганск шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирига олиб
борилиб, у ерда Украина давлатига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга
тайёргарлик кўриб, 2025 йил июнь ойига қадар Россия Федерацияси томонидан
Украина давлатига қарши ўтказиладиган ҳарбий-жанговар ҳаракатларда
иштирок этиб келган ва жангларнинг бирида Луганск шаҳрида Украина
армиясининг дрон ҳужумига учраб, жиддий яраланган. Сўнг у 2025 йил 4 август
куни Тошкент шаҳрига қайтиб келган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 11 сентябрдаги 6615-Ҳ-Раж-сонли
хулосасига кўра, ХХХХнинг танасида “бўйин чап томони, кўкрак қафасининг
олд юзаси юқори қисми ва чап ён юзаси, қорин олд ва чап ён девори, тос чап
томони, чап қўл ва чап оёқ соҳаларида қўплаб ёт таначалар (металл парчалари)
ва ушбу соҳаларда чандиқлар ҳамда чап қўл 3-кафт суягини деформацияси” каби
портлаш хусусиятига эга мосламанинг портлаши натижасида ҳамда унинг
парчаланган қисмларини организм юмшоқ тўқималарида қолиб кетиши
оқибатида ҳосил бўлган бўлиши мумкин бўлган ва қорин олд ўрта чизиғи бўйлаб
жойлашган операция амалиётидан кейинги ярадан қолган чандиқ - лапаротомия
операцияси ўтказилганлигидан далолат берувчи ўртача оғир тан жароҳатлари
аниқланган.
Судланувчи ХХХХ суд мажлисида, ўз айбига тўлиқ иқрорлик бўлиб, у 2024
йил 21 ноябрь куни ишлаб пул топиш мақсадида Россия Федерациясига жўнаб
кетганлигини, у Москва шаҳрида гўшт сотишга мўлжалланган дўконларининг
бирида гўшт маҳсулотларини сотиш билан шуғулланиб юрганлигини, 2025 март
ойида Россия Федерациясининг армиясига ёлланиб, харбий хизматни ўтаётган
кўнгилли шахсларга катта миқдорда пул тўланиши ҳақида ҳабар топиб, Москва
шаҳридаги ҳарбий комиссариятга мурожаат қилганлигини, шундан сўнг уни ва у
каби ёлланган тожик миллатига мансуб шахсларни Воронеж шаҳридаги ҳарбий
қисмларнинг бирига олиб боришганлигини, у ерда тахминан 10 кун давомида
бошланғич ҳарбий тайёргарлик, жанговар қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва
дронлардан фойдаланиш бўйича амалий тайёргарликдан ўтишганлигини, сўнг
уларни Луганск шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирига жойлаштиришганлигини
ва Украина давлатига қарши махсус ҳарбий операцияларда иштирок этишга
тайёргарлик кўриш бўйича буйруқ берилганлигини, у ерда тахминан 30 кун
бўлишганлигини, уларга Россия Мудофаа вазирлигидан 2.000.000 рубль
(280.000.000 сўм) миқдорда пул берилганлигини, ушбу маблағларнинг маълум
қисмига ҳарбий жанговар экипировкалар: каска, сафар халтаси, ҳарбий дала
кийими (комуфляж), ҳарбий пояфзал, бронежилет ва бошқа ҳимоя воситаларини
сотиб олганлигини, тайёргарлик кўриб бўлишганидан сўнг алоҳида буйруқни
кутишни ва буйруққа қараб ҳаракатланишни айтишганлигини, 2025 йил июнь
ойида “Лиманский” йўналишида берилган буйруқ бўйича ва координаталар
асосида ўрмонлар орасидан “А” нуқтадан “Б” нуқтага ҳаракатланишганлигини,
қўйилган вазифа “Б” нуқтага сездирмасдан етиб олиб, у ерда кейинги буйруқни
кутиш бўлганлигини, белгиланган жойга боришганида, тўсатдан Украина
армиясининг дрон ҳужумига учрашганлигини, у ва шериклари жиддий
жароҳатланишганлигини, дастлаб портловчи қурилма олиб келган дрон
портлаганида унинг баданининг ҳар хил қисмларига портловчи қурилманинг
талофат етказувчи металл зарралари кириб кетганлигини, зарраларнинг
баъзилари баданини тешиб чиқиб кетганлигини, шунда у кўп қон йўқотаётгани
учун бироз куч тўплаб, тахминан 2 кун давомида “А” нуқтага етиб борганлигини,
сўнг уни Москва шаҳридаги шифохонада ётқизишганлигини, у шифохонада рус
миллатига мансуб ҳарбий хизматчидан “IPhone 16 Pro Max” русумли телефон
аппаратини ҳарид қилганлигини, у ушбу телефон аппарати орқали ўзининг
жанговар ҳаракатлари ва олган жароҳатларини тасвирга олиб, уларни ижтимоий
тармоқлар орқали яқинларига жўнатганлигини, у шифохонада тахминан 1-1,5 ой
даволанганидан сўнг уни яна жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун жанг
майдонига яқин ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмга олиб боришганлигини, у ўз
жонини сақлаб қолиш мақсадида ҳарбий қисмдан ўрмонлар орқали қочиб,
Москва шаҳрига етиб борганлигини ва авиачипта сотиб олиб, Қозоғистон
Республикасининг Остона шаҳри орқали 2025 йил 4 август куни Тошкент
шаҳрига етиб келганлигини билдириб, соғлиғи ёмон ҳолатда эканлигини,
оилавий ва моддий шароитини, пулга муҳтожлигидан жиноятни содир
этганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ ХХХХ суд мажлисида, у ҳозирда Яшнобод тумани ИИО ФМБ
Терроризмга қарши курашиш бўлимида тезкор ходим лавозимида хизмат қилиб
келишини, 2025 йил июль ойида ДХХ Яшнобод туман бўлими ходимлари билан
ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари, интернет тармоғини
мониторинг қилиш натижасида олинган тезкор маълумотга кўра ХХХХ Россия
Федерациясига ишлаш мақсадида чиқиб кетиб, Россия ва Украина давлатлари
ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Россия Федерациясининг
Қуролли кучлари сафига ёлланиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этиб
келганлиги аниқланганлигини, 2025 йил 16 август куни ХХХХ Яшнобод тумани
ИИО ФМБ биносига чақиртирилиб, у билан суҳбатлашилганида, у ҳақиқатдан
ҳам кўпроқ моддий манфаат кўришни кўзлаб, Россия ва Украина давлатлари
ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Россия Федерациясининг
Қуролли кучлари сафига ёлланиб, 2025 йил июнь ойига қадар Россия
Федерацияси томонидан Украина давлатига қарши ўтказиладиган ҳарбийжанговар ҳаракатларда иштирок этиб келганлиги ва жангларнинг бирида
Украина армиясининг дрон ҳужумига учраб, оғир тан жароҳати олганлигини,
сўнг маълум вақт даволанганлигини ва уни яна ҳарбий қисмга олиб
боришганлигини, шунда у Қозоғистон Республикаси орқали Ўзбекистонга
қайтиб келганлиги маълум қилганлигини, ХХХХга тегишли “Iphone 16 Pro Max”
русумли телефон аппаратининг хотираси холислар иштирокида кўздан
кечирилганида, у ҳарбий либосда ва жанговар техникаларда тушган
фотосуратлари ва жароҳатланган вақтидаги фотосуратлари мавжудлиги
аниқланганлигини ва бу ҳолат процессуал расмийлаштириб олинганлигини
билдирди.
Юқоридагилардан ташқари, судланувчи ХХХХнинг айби: билдирги,
хабарнома, нарсани олиш, кўздан кечириш баённомалари ва уларга илова
қилинган фотожадваллар, тушунтириш хатлари, суд тиббиёт ва эксперткриминалистка экспертизалари хулосалари ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида текширилган ва
баҳоланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ тасдиқланган деб
хисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий
хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси
фуқароларига чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий
адлия органлари ёки шу каби бошқа органларига хизматга кириш тақиқланади.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи ХХХХнинг жиноий
ҳаракатлари, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси
ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида
доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар
таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий
манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида
ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда
қатнашиш учун ёлланишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси талабига кўра,
давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган
мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилиши керак. Жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс
Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни
қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари
тайинланиши мумкинлиги;
ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона
бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий
хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги (Олий
суди Пленумининг 2010 йил 14 майдаги 7-сонли, 2014 йил 23 майдаги 08-сонли,
2015 йил 26 июндаги 11-сонли, 13 ноябрдаги 18-сонли, 2016 йил 29 июлдаги 13сонли, 2016 йил 27 декабрдаги 29-сонли, 2018 йил 19 майдаги 16-сонли, 2020 йил
19 декабрдаги 37-сонли, 2022 йил 14 майдаги 9-сонли, 2023 йил 20 ноябрдаги 31сонли, 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарорларига асосан киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар билан) 1-сонли қарорининг 1-бандида, судларнинг
эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик
ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга
қаратилиши; 2-бандида, Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра,
жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек,
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги; 3 ва 4-бандида, жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларига мувофиқ бўлиши кераклиги, қонун тайинланадиган жазо тури ва
меъёрини айбдорнинг шахсини тавсифловчи объектив ва ижтимоий омиллар
билан боғлиқ қилиб қўйганлиги туфайли судлар жиноят ишларини кўриб чиқиш
пайтида мазкур ҳолатларни аниқлашлари шартлиги; 37-бандида, ЖК 57моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят
кодекси Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан
ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо
тайинланиши мумкинлиги, бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс
жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини,
балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир
этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир
этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари
лозимлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд
қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи
айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши
мумкин (масалан моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки отаонасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор отаонасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса
ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни
очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига
туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан
ярашганлиги ва ҳ.к.) ҳақида тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи ХХХХга нисбатан жазо тайинлашда юқоридаги
Конституция, қонун ва Пленум қарори талабларига амал қилиб, жазо тури ва
меъёрини белгилашда жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини, жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсадини, айб шакли
ва даражасини, жиноят содир этишдаги ролини инобатга олиш билан бирга,
жиноят содир этилганидан кейинги хулқ-атворини, айбига тўлиқ иқрорлигини,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда эканлигини, тергов ва суд давомида
ўзини тутиши, судни чалғитмаганлигини, шахсни, ёшини, муқаддам
судланмаганлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, моддий зарар
мавжуд эмаслигини, суд тиббиёт экспертизасининг 2025 йил 11 сентябрдаги
6615-Ҳ-Раж-сонли хулосасига кўра, ўртача оғир тан жароҳатлари мавжудлигини
енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, ушбу ҳолатларни содир этилган
қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолат деб
баҳолаб, унга ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган модда
санкциясида назарда тутилган энг кам озодликдан маҳрум қилиш жазосидан ҳам
камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462-463, 465-468, 471-473
моддаларига амал қилган ҳолда, суд
Судланувчи ХХХХ (ХХХХ) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 154моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Судланувчи ХХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 154-моддаси 1қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазо муддати 2025 йил 20 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи ХХХХга нисбатан танланган “Муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси “Қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, у дарҳол суд залидан қамоққа олинсин.
Судланувчи ХХХХ Тошкент шаҳар ИИББ ВУТХС орқали Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти 1-минтақавий
ҳудуд 1-сонли тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
4
497 -моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида,
судланувчи ва жабрланувчи ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан
эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки
протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
ХХХХ