← Назад
Решение #2878802 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2501/ХХХ-сонли иқтисодий иш
Беруний тумани
судья ХХХ
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ХХХ йил 16 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХ раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Юсупованинг котибалигида, даъвогар вакиллари ХХХ
(ишночнома асосида)нинг ва ХХХ (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ХХХ
масъулияти чекланган жамиятидан 62 666 667 сўм асосий қарзини ва 6 458 671
сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасини суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ХХХ масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан 62
666 667 сўм асосий қарзини ва 6 458 671 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида жавобгар томонидан асосий
қарздорлик қисман тўланганлигини, бугунги кун ҳолатига 22 666 667 сўм
асосий қарздорлик мавжудлигини билдириб, асосий қарз ва пеняни ундириб
беришни, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини
судга тақдим қилишмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд
эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128, 129 ва 170-моддаларига
мувофиқ ишни унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
2
ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўрталарида 2025 йил 12 май
куни 18-сонли шартнома тузилиб, унга асосан даъвогар жавобгарга транспорт
хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш
мажбуриятларини олган.
Даъвогар жавобгарга 2025 йил 12 июнь кунги 18/6-сонли ҳисоб-варақ
факктура ҳамда 18/6-сонли бажарилган ишлар (кўрсатилган ҳизматлар)
юзасидан қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан 40 000 000
сўмлик, 01 июль кунги 18/7-сонли ҳиоб-варақ фактура ҳамда 18/7-сонли
бажарилган ишлар (кўрсатилган ҳизматлар) юзасидан қабул қилиш ва
топшириш далолатномасига асосан 24 000 000 сўмлик, 01 август кунги 18/7сонли ҳисоб-варақ факктура ҳамда 18/7-сонли бажарилган ишлар
(кўрсатилган ҳизматлар) юзасидан қабул қилиш ва топшириш
далолатномасига асосан 40 000 000 сўмлик ва 19 август кунги 18/8-сонли
ҳиоб-варақ фактура ҳамда 18/8-сонли бажарилган ишлар (кўрсатилган
ҳизматлар) юзасидан қабул қилиш ва топшириш далолатномасига асосан
22 666 667 сўмлик, жами 126 666 667 сўмлик транспорт ҳизматлари
кўрсатилган.
Жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун 64 000 000 сўм
тўловлар қисман амалга оширилиб, қолган 62 666 667 сўм тўловлар амалга
оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 62 666 667 сўмлик
асосий қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар жавобгарга қарзини тӯлаш юзасидан 2025 йил 03 сентябрь куни
8-сонли талабнома юборилган. Бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома
жавобсиз қолдирилган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш бўйича талаби ишга қўшимча
қилинган ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар (кўрсатилган ҳизматлар)
юзасидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, таққослаш
далолатномаси ва талабнома билан тасдиқланади.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
3
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Лекин, даъвогарнинг судга тақдим қилган 2025 йил 16 октябрь кунги
14-сонли маълумотномасида жавобгар томонидан асосий қарздолиги қисман
40 000 000 сўм тўланганлиги, бугунги кун ҳолатига асосий қарздан 22 666 667
сўм қарзи мавжудлиги кўрсатилган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг асосий қарз ўндириш талабини қисман
22 666 667 сўмга қаноатлантиришни маъқул топади.
Шунингдек, суд даъвогарнинг жавобгардан 6 458 671 пеня ундириш
ҳақидаги талабини асосли ва тўғри ҳисобланган деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
пеня ўндириш талабини 1 200 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорида барча ишлар
4
бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
8 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан тўлов топшириқномаси билан
1 382 567 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 1 382 567 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХ
масъулияти чекланган жамиятига 22 666 667 сўм асосий қарз, 1 200 000 сўм
пеня, 1 382 567 сўм божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
ХХХ