← Назад
Решение #2878989 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5281-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 16 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар“NODIRA JA ON MADINA” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия
тўловлари бўйича 4 180 875 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризани соддалаштирилган тартибда Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “NODIRA JA ON MADINA” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 180 875 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар томонидан
қарздорлик 14.10.2025 йилда тўланганлиги тўғрисидаги квитанция
судга 15.10.2025 йилда тақдим қилинган. Шунингдек, 16.10.2025 йилда
даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим қилиниб, жавобгар
томонидан қарздорлик 14.10.2025 йилда тўлиқ қопланганлиги маълум
қилинган.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 18
июнда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида
жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 сентябрь
ҳолатига электр энергияси учун жами асосий қарздорлиги 4 180 875 сўмни
ташкил қилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши;
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун
ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 4 180 875 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан, ҳисобварақ фактуралар, икки
томонлама тузилган таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ қопланган.
судга даъво киритилгандан кейин 4 180 875 сўм асосий қарздорлик
тўлиқ қопланганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 4 180 875 сўм
қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб
равишда
уларнинг
зиммасига
юклатилади.
Ушбу
модданинг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса,
суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши
белгиланган.
Ушбу талабларга мувофиқ, суд, ҳисобланган 412 000 сўм давлат
божини жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топади
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035моддалариқўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг
жавобгар “NODIRA JA ON MADINA” фермер хўжалиги ҳисобидан электр
энергия тўловлари бўйича 4 180 875 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NODIRA JA ON MADINA” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
ўн кунлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова