Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2501/810 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XOJAMURATOV QUANI‘SHBAY WORALBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение аноним Ответчик / Подсудимый
Source ID b2616bed-b2af-439e-afde-d67981dbaacc Claim ID PDF Hash 38720721abfe0f48... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2501/810-сонли иқтисодий иш судья Қ.О.Хожамуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 16 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Қ.О.Хожамуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Г.Алланазарованинг котибалигида, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ *** I***” акциядорлик жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Д*** М*** С***дан 23 735 642,68 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “ *** I***” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унинг фойдасига жавобгар ЯТТ Д*** М*** С*** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 23 735 642,68 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида, даъвогар эса ўз илтимосномасида ишни ўз вакиллари иштирокисиз кўришни сўраганлигини ҳамда жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари суғурта шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа 2 мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, АТБ “Капиталбанк” Ягона филиали Минибанк “Университет” Смартбанк “Нукус” ва жавобгар ўртасида 2024 йил 23 июль куни 135/486/КВ-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 128 270 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Ажратилган кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар (суғурталовчи), АТБ “Капиталбанк” Ягона филиали Минибанк “Университет” Смартбанк “Нукус” (суғурта қилдирувчи) ҳамда жавобгар (қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 23 июль куни 0400/1469-1/1/2427522-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қоидалари шартида суғурта шартномаси тузилган. Кредит шартномасига биноан ажратилган кредит маблағлари жавобгар томонидан белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги АТБ “Капиталбанк” томонидан суғурта ҳодисаси деб топилган ва шунга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 30 май кунги 2375-сонли тўлов топшириқномаси билан 23 735 642,68 сўм жавобгарнинг суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. ФК 318-моддасининг 4-бандига мувофиқ, кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади. ФК 957-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Даъвогар томонидан жавобгарга суғурта товони сифатида тўланган 23 735 642,68 сўм қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаши юзасидан 2025 йил 24 июль куни 105-сонли талабнома билан мурожаат қилинган. Лекин, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси унда белгиланган муддатда бажарилмасдан, қарздорликни тўлаш бугунги кунга қадар кечиктирилган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу туфайли суд даъво талаби асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. 3 Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 2025 йил 27 август куни ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилган 252399174121-инвойс рақамли тўлов квитанцияси билан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан республика бюджетига 474 712,85 сўм давлат божи ва даъвогарнинг фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Д*** М*** С***дан даъвогар “ *** I***” акциядорлик жамиятининг фойдасига 23 735 642,68 сўм қарздорлик суброгация тартибида ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Д*** М*** С***дан республика бюджетига 474 712,85 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Қ.О.Хожамуратов