Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5284 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a4897e23-469c-4076-a908-c329cf16d282 Claim ID PDF Hash 56b24f8d8e92239e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5284-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 16 октябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар-“SHER JAMOL NUR” фермер хўжалиги ҳисобидан 17 033 184 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили П.Зохидов (ишончнома асосида), иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “SHER JAMOL NUR” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 17 033 184 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пеняниундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 128,129,170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўрталарида 17.04.2025 йилда электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 26 022 785 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, шундан 17 033 184сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пеняни, қайта тармоққа уланиш хизмати учун 3 750 000 сўм қарздорлиги бўлганлигини, тармоққа қайта уланиш хизмати бўйича қарздорлик қопланганлигини, 25.09.2025 йилда жавобгарнинг даъвогардан жами 22 272 785 сўм қарздорлиги бўлганлигини, шундан, 17 033 184сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пеняни ташкил қилганлигини, судга даъво киритилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришини сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 17.04.2025 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.5-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 29.09.2025 йил ҳолатига 17 033 184 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пенядан бўлган қарздорлик пайдо бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг қарздорлик юзага келган пайтда амалда бўлган 85- бандида ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади деб белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 17 033 184 сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўловдан келиб чиққан қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 17 033 184сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 893 961 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.10 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида ҳисоблаб ёзилади, деб белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 893 961 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 445 455,70 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар “SHER JAMOL NUR” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 17 033 184 сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун сўм 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “SHER JAMOL NUR” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти фойдасига 17 033 184 сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 345 640 сўм қўшимча тўлов, 893 961 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;. -Республика бюджетига 445 455,70сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова