← Назад
Решение #2879534 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 13 | — | law | |
| ИПК | 25 | — | law | |
| тисодий судга ушбу Кодекс | 30 | — | code_article | |
| онуни | 8 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5274-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 16 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасинининг “BA T
PARVOZ SERVIS”масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Каттабеков Жаҳонгир Дустбековични “BA T PARVOZ SERVIS”масъулияти
чекланган жамиятининг таъсисчилигидан чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан
қўзғатилган
иқтисодий
ишни
даъвогар
раҳбари
С.Махмудов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги
ўринларда палата деб юритилади) “BA T PARVOZ
SERVIS”масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади)
манфаатида
судга
даъво
киритиб,
Каттабеков
Жаҳонгир Дустбекович (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)ни
“BA T
PARVOZ
SERVIS”масъулияти
чекланган
жамиятининг
таъсисчилигидан чиқаришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги
важларни такрорлаб, “BA T PARVOZ SERVIS”масъулияти чекланган
жамияти 2014 йил 02 октябрда ташкил қилинганлигини, 2023 йил 13 апрелда
янги таҳрирда жамият устави қабул қилинганлигини ва унга кўра таъсисчи
Махмудов Собитжон Эгамкулович 161 796 000 сўмлик ва Каттабеков
Жаҳонгир Дустбекович 650 000 сўмлик улуш билан таъсисчи бўлганлигини,
жавобгар раҳбари-С.Махмудов томонидан 161 769 000 сўм пул маблағи улуш
сифатида МЧЖга кирим қилинганлигини, бироқ, таъсисчи Ж.Каттабеков
томонидан шу кунга қадар улуши МЧЖга кирим қилинмаганлигини, “BA T
PARVOZ SERVIS”масъулияти чекланган жамияти фаолиятига умуман
аралашмаганлиги, бир неча бор чақиртирилганлигига қарамасдан умумий
йиғилишларга умуман қатнашмаганлигини, шу сабабли жамият уставини
ўзгартиришда, МЧЖ фаолиятига инвесторларни жалб қилишда муаммоларга
дуч келаётганлигини, жавобгар ҳаракатсизлиги оқибатида МЧЖ фаолиятини
орқага тортаётганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришини
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини
тинглаб,ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, “BA T PARVOZ SERVIS”
масъулияти чекланган жамияти 02.10.2014 йилда Сирдарё вилояти, Сирдарё
тумани, Бахт шаҳри, Олмазор кўчаси, 32-уй манзилида 390-рақами билан
давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унинг фаолият йўналиши йирик шохли
қорамолларнинг бошқа зотларини ва буйволларини кўпайтириш ҳисобланади.
Жамиятнинг устав фонди 162 446 00 сўм этиб белгиланган ва устав
фонди иштирокчилар ўртасида қуйидагича яъни, Махмудов Собитжон
Эгамкулович – 99,60 %, Саттаров Халимжон Ортиқович – 0,40 % миқдорда
тақсимланган.
2023 йил 13 апрелда “BA T PARVOZ SERVIS” масъулияти чекланган
жамиятининг янги таҳрирдагиустави тасдиқланган.
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси , BA T
PARVOZ SERVIS” масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво
киритиб, Каттабеков Жаҳонгир
Дустбековични “BA T PARVOZ
SERVIS”масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилигидан чиқаришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК)нинг 13-моддасига кўра, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида, иқтисодий судга ушбу
Кодекснинг 30-моддасида кўрсатилган корпоратив низолар бўйича
ишлар тааллуқлилиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 йилдаги “Масъулияти
чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонуни 8-моддаси иккинчи қисмида жами
улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини
ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол
бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият
кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган
иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга
ҳақлидирлар, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 20.06.2014
йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарори 19-банди иккинчи
хатбошида агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта
иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг
ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи томонидан
берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Бироқ, низоли вазиятда жамият иштирокчиси судга мурожаат
қилмасдан, “BA T PARVOZ SERVIS” масъулияти чекланган жамияти
даъвогар сифатида Каттабеков Жаҳонгир Дустбековични “BA T PARVOZ
SERVIS”масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилигидан чиқариш
тўғрисида судга даъво киритган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад этишни, даъвогардан республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатини
инобатга олишни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасинининг “BA T PARVOZ SERVIS”масъулияти чекланган жамияти
манфаатида жавобгар -Каттабеков Жаҳонгир Дустбековични “BA T
PARVOZ SERVIS”масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчилигидан
чиқариш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“BA T PARVOZ SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан
республика бюджетига 4 120 000 сўм ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова