← Назад
Решение #2879570 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| лозим даражада бажарилиши керак ФК | 333 | — | law | |
| онун | 63 | — | law | |
| онуннинг | 63 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13044-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, тугатиш бошқарувчиси
С.Мирзақулов иштирокида,даъвогар “С.Мирзақулов” МЧЖ ХКнинг жавобгар
“С.Мирзақулов” МЧЖга нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 11 март куни
тузилган С.Мирзақулов вилояти, С.Мирзақулов шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 182Всонли уйда жойлашган, кадастр рақами 12:10:08:02:01:0083:0001 бўлган нотурар
бинога оид ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва суд ҳаражатларини
ундириш тўғрисидаг даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “С.Мирзақулов” МЧЖ ХКнинг тугатиш бошқарувчиси (даъвогар)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “С.Мирзақулов” МЧЖга
(жавобгар) нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 11 март куни тузилган Сирдарё
вилояти, С.Мирзақуловшаҳар, С.Мирзақулов йўли кўчаси, 182В-сонли уйда
жойлашган, кадастр рақами 12:10:08:02:01:0083:0001 бўлган нотурар бинога оид
ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва суд ҳаражатларини ундиришни
сўраган.
С.Мирзақулов туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 2 октябрда
ажримига асосан ишга хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Жавобгар ва учинчи шахс белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да,
суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
Аввалги суд мухокамасида иштирок этган жавобгар вакили мазкур
низолашитаётган мол-мулкни пул маблағлари эвазига сотиб олганлигини ҳамда пул
маблағлари нақд кўринишда берганлигини билдириб низони даъвогар рахбарлари
билан тугатиш бошқарувчиси ўзи хал қилиб олишлигини билдирган.
Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво бўйича ўзининг ёзма фикрномасини тақдим этиб уни тўлиқ
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тугатиш бошқарувчисининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда
мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (Қонун), 23-моддасига асосан тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг
молиявий аҳволини таҳлил қилиши ва сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш
аломатларини аниқлаш натижасида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар
палатасига Сирдарё вилояти бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, қарздорга
тегишли Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Тошкент йўли кўчаси, 182В-сонли уйда
жойлашган, кадастр рақами 12:10:08:02:01:0083:0001 бўлган нотурар бино ҳадя
шартномаси эвазига ҳеч қандай тўловларсиз жавобгарга мутлақо текинга
ўтказилганлиги аниқланган.
Қонун
63-моддасида
тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисидаги
иш
қўзғатилганидан кейин ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида
ариза берилишидан олдинги ўттиз олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан
тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан
чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш)
билан боғлиқ бўлган битим суд бошқарувчисининг ёки кредиторнинг аризасига
биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатлари қўлланилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча мол-мулк
(пул маблағлари) эса қарздорга қайтариллади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
23.06.2025
йилдаги
“Тўловгақобилиятсизлик
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси қонунинормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13сонли
қарори
32-бандида,Қонуннинг63-моддасиқоидаларига
тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга асосан суд, тугатиш бошқарувчисининг ҳадя
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган мазкур шартнома даъвогарнинг
кредиторлар олдидаги мажбуриятларини қасддан бажаришдан қочиш ёки бўйин
товлаш мақсадида тузилганлиги, хадия асосида тузилган шартнома натижасида
бугунги кунда бюджет олдидаги 21 588 098 551 сўм қарздорлиги сундирилмаган
ҳолда ушбу шартномани тузишга эришилганлиги сабабли суд мазкур битимни
хақиқий эмас деб топишни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
“С.Мирзақулов” МЧЖ ХК ва “С.Мирзақулов” МЧЖ ўртасида нотариал
тартибда расмийлаштирилган 2021 йил 11 мартдаги Сирдарё вилояти, С.Мирзақулов
шаҳар, С.Мирзақулов йўли кўчаси, 182В-сонли уйда жойлашган, кадастр рақами
12:10:08:02:01:0083:0001 бўлган нотурар бинонинг ҳадя шартномаси ҳақиқий эмас
деб топилсин.
Жавобгар “С.Мирзақулов” МЧЖ ҳисобидан “С.Мирзақулов” МЧЖ ХК
фойдасига 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “С.Мирзақулов” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда
шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов