Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/12933 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение С.Мирзақулов Ответчик / Подсудимый С.Мирзақулов шаҳар ободонлаштириш бошқармаси
Source ID b062508f-9ce2-4c5e-9397-586d7f7ba4f1 Claim ID PDF Hash 6b249829c51cb659... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 170-моддаси суд ишни ИПК 170 law
онуннинг11-моддаси онуннинг 11 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 115-моддаси ФКнинг 115 law
йича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддаси йича мажбуриятни бажарган шахс ФК 1023 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12933-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 16 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Мирзақулов (рахбар) иштирокида, даъвогар “С.Мирзақулов” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар С.Мирзақулов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига нисбатан 2023 йил 24 майдаги 03/1-сонли, 2023 йил 26 майдаги 03/2-сонли, 2023 йил 29 майдаги 03/3-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда, 15 332 000 сўм асосий қарз, 2 299 000 сўм жарима, 7 666 000 сўм муддати ўтган тўлов ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “С.Мирзақулов” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар) С.Мирзақулов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар С.Мирзақулов шаҳар ободонлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда — жавобгар) нисбатан 2023 йил 24 майдаги 03/1сонли, 2023 йил 26 майдаги 03/2-сонли, 2023 йил 29 майдаги 03/3-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш, ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда, 15 332 000 сўм асосий қарз, 2 299 000 сўм жарима, 7 666 000 сўм муддати ўтган тўлов ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан ишга С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Учинчи шахслар аввалги суд мухокамасида иштирок этиб шартномалар рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда, суд ишни ИПКнинг 170-моддаси талабларига асосан палата вакил(лар) иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қуллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Прокурор аввалги суд муҳокамасида иштирок этиб иш бўйича ўзининг ёзма фикрномасини тақдим қилган. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда прокурорнинг фикрини ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 24 майдаги 03/1-сонли, 2023 йил 26 майдаги 03/2-сонли, 2023 йил 29 майдаги 03/3-сонли шартномалар тузилган бўлиб, мазкур шартномалар бўйича мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Аввалги суд мухокамасида иштирок этган жавобгар вакили мазкур ҳолатни тан олишини аммо шартнома ғазначиликдан давлат рўйхатидан ўтмаганлиги сабабли тўлов қилиш имкони йўқ эканлигини билдирган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг11-моддасига кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма шаклда тузилади. Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 11-бандига кўра, агар қонунчилик талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у нотариал тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 115-моддасига мувофиқ битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади. Пленум Қарорининг 23-бандида берилган тушунтиришга кўра, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини ўз ташаббуси билан қўллаш суднинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқидир. Бунда инобатга олиш лозимки, низоли битимларга нисбатан судларга бундай ҳуқуқ берилмаган. Пленум Қарорининг 24-бандида берилган тушунтиришга кўра, ФК 114-моддасининг иккинчи қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, олинган нарсани аслича қайтариб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда (мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат) олинган нарсанинг ўрнини тўлдириш миқдори ўхшаш вазиятларда, одатда ўхшаш мол-мулкдан фойдаланиш (ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) учун олинадиган баҳо бўйича аниқланади. Мол-мулкни натура шаклида қайтаришда судлар назарда тутишлари лозимки, мол-мулкни яхшиланиши учун қилинган харажатларнинг компенсацияси юзасидан талаб, у низоли характерга эга бўлганлиги сабабли, суд томонидан алоҳида иш доирасида кўриб чиқилади, агар суд томонидан битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилаётганда компенсация бўйича қарши талаб билдирилмаган бўлса. Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хаттиҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли уларни тузилмаган деб топишни ҳамда ушбу тузилмаган шартномалар бўйича шартномавий мажбурият доирасида 15 332 000 сўм асосий қарз, 2 299 000 сўм жарима, 7 666 000 сўм муддати ўтган тўлов бўйича мажбурият йўқлиги сабабли даъво аризасини рад этиш лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73, 75, 116, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “С.Мирзақулов” масъулияти чекланган жамияти ҳамда жавобгар С.Мирзақулов ўртасида тузилган 2023 йил 24 майдаги 03/1-сонли, 2023 йил 26 майдаги 03/2-сонли, 2023 йил 29 майдаги 03/3-сонли шартномалар ҳақиқий эмас (тузилмаган) деб топилсин. Даъво аризасининг қолган қисминиқаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: “С.Мирзақулов” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 505 940 сўм давлат божи; С.Мирзақулов ҳисобидан 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар“С.Мирзақулов” масъулияти чекланган жамиятитомонидан тўлаб чиқилган почта харажатлари зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов