← Назад
Решение #2879641 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1785-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Беруний тумани
2025 йил 16 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаров котиблигида, Бухоро вилояти
Шофирикон туман фермерлари кенгашининг даъвогар “OLIM NEW ALMAZ
TRADE” деҳқон хўжалигининг манфаатида жавобгар “TUPROQQAL`A
HO`LQUVARI” фермер хўжалигидан 634 400 сўм асосий қарз ва 317 200 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Бухоро вилояти Шофирикон туман фермерлари кенгаши (бундан буён
матнда Кенгаш деб юритилади) “OLIM NEW ALMAZ TRADE” деҳқон
хўжалигининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “TUPROQQAL`A HO`LQUVARI” фермер
хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 634 400 сўм асосий
қарз ва 317 200 сўм пеня ундиришни сўраган.
Кенгаш, даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади,
ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига
мувофиқ даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса даъво ариза кўрмасдан
қолдирилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг даъво аризаси иш
юритишга қабул қилиниб, суднинг ажрими билан ишни кӯриш 2025 йил
16 октябрь кунига тайинланган.
Суд мажлиси ҳақида Кенгаш ва даъвогарга хабар берилганлиги ҳақидаги
“Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотга
кўра, суд ажрими даъвогар ва Кенгашга топширилган.
ИПКнинг 170-моддасига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва иш ҳужжатларида
даъвогарнинг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида аризаси мавжуд
эмас. Шу сабабли даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хӯжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини
янада ривожлантириш бӯйича ташкилий чора-тадбирлар тӯғрисида”ги
ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига асосан давлат божи ундирмасликни, иш
бӯйича одиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
107-моддаси 6-банди, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Бухоро вилояти Шофирикон туман фермерлари кенгашининг даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.С.Убайдуллаев