Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1824 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OLIM NEW ALMAZ TRADE Ответчик / Подсудимый BOSTONLI ATXAM HORVASI
Source ID b56eb40b-82be-4d3d-a490-f255151e07a6 Claim ID PDF Hash f74e34cf6bbae421... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1824-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Беруний тумани 2025 йил 16 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси С.Кучкаров котиблигида, Бухоро вилояти Шофирикон туман фермерлари кенгашининг даъвогар “OLIM NEW ALMAZ TRADE” деҳқон хўжалигининг манфаатида жавобгар “BOSTONLI ATXAM HORVASI” фермер хўжалигидан 5 280 000 сўм асосий қарз ва 2 640 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Бухоро вилояти Шофирикон туман фермерлари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “OLIM NEW ALMAZ TRADE” деҳқон хўжалигининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “BOSTONLI ATXAM HORVASI” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 5 280 000 сўм асосий қарз ва 2 640 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Кенгаш, даъвогар ва жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўзларининг ёзма фикрларини судга тақдим қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига мувофиқ даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, суднинг ажрими билан ишни кӯриш 2025 йил 16 октябрь кунига тайинланган. Суд мажлиси ҳақида Кенгаш ва даъвогарга хабар берилганлиги ҳақидаги “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумотга кўра, суд ажрими даъвогар ва Кенгашга топширилган. ИПКнинг 170-моддасига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бугунги суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва иш ҳужжатларида даъвогарнинг ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида аризаси мавжуд эмас. Шу сабабли даъво кўрмасдан қолдирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд Ӯзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хӯжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бӯйича ташкилий чора-тадбирлар тӯғрисида”ги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига асосан давлат божи ундирмасликни, иш бӯйича одиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Мазкур ҳолатда суд даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-банди, 118, 195-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Бухоро вилояти Шофирикон туман фермерлари кенгашининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев