← Назад
Решение #2879810 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган ФК | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5285-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 16 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов
котиблигида,“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”
акционерлик
жамиятинингжавобгар “MALIK AGRO EXPO” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 35 304 522 сўм
асосий қарздорлик,ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили П.Захидов (2025 йил 20
июндаги G’E-06/0631-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,жавобгар“MALIK AGRO EXPO” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
электр энергия тўловлари учун 35 304 522сўмасосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида 01.05.2025 йилда электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини, 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами
64 424 522 сўм қарздорлиги бўлганлигини 10.09.2025 йилда жавобгар
25 000 000 сўм тўлов амалга оширганлигини, шундан 35 304 522 сўм
асосий қарздорликқолганлигини, судга даъво киритилганидан кейин
ҳам электр энергияси ҳақи дан бўлган 35 304 522 сўм қарздорлик
тўланмаганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни
таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, жавобгарнинг судга тақдим қилган
илтимосномасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан
мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда
белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
тарафлар
ўртасида
01.05.2025 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга
мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз
навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.5-бандида истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар
шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда
тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда
35 304 522 сўмасосий қарздорликпайдо бўлган.
Қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, даъвогар электр энергияси ҳақини ундириш бўйича
судга даъво киритган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига
риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори
учун тўланади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир
қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи
истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан
олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда
тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 35 304 522 сўм асосий қарздорлик,
қарздорликка йўл қўйганлиги шартнома, солиштирма таққослаш
далолатномаси ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган.Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 35 304 522
сўмасосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда 706 090,44сўм давлат божи тўловини жавобгардан
Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170, 176-180, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг
жавобгар “MALIK AGRO EXPO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 35 304 522 сўм асосий
қарздорлик,
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MALIK AGRO EXPO” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
-“HUDUDIY
ELEKTR
TARMOQLARI”
акционерлик
жамияти
фойдасига 35 304 522 сўм асосий қарздорлик,, 41 200 сўм почта
харажати;.
-Республика бюджетига 706 090,44сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х. . Сулайманбекова