Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5229 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый AKBARJON ISLOMJON
Source ID e3054b36-2d0e-4a4e-bf28-1bc375919cdd Claim ID PDF Hash 55b90b288f56df92... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жавобгар МЖТКнинг 65-моддаси жавобгар МЖТК 65 law
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 6 code_article
шартноманинг 19-моддаси шартнома 19 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5229-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 16 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси котиблигида,Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “AKBARJON ISLOMJON” фермер хўжалиги билан тузилган 11.12.2019 йилдаги 138-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги 1/11/3342-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари И.Вахобов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида) Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (26.09.2025 йилдаги 6825-сонли ишончнома асосида), Сирдарё тумани фермерлар кенгаши вакили С.Худойшукуров (2025 йил 16 октябрдаги 15-сонли ишончномага асосан), Сирдарё туман прокурор ёрдамчиси А.Джайнаровларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “AKBARJON ISLOMJON” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида тузилган 11.12.2019 йилдаги 138-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сирдарё туман фермерлар кенгаши жалб қилинган. Судда иштирок этган даъвогар вакили Сирдарё туман ҳокимининг 15.04.2019 йилдаги 2073-сонли қарори билан У.Умаров СИУ ҳудудидаги 113кконтурдан жами 9.4 гектар ер майдони жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасида 11.12.2019 йилда 138-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 16.08.2024 йилда жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар жами ер майдонининг 5,4 гектар қисмида боғ ташкил қилганлигини, боғ ташкил қилиниши лозим бўлган қолган 4 гектар ер майдонидан боғдорчилик йўналишида фойдаланмасдан, боғ ташкил қилмаганлиги, жавобгар МЖТКнинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, жавобгар боғдорчилик билан шуғулланмасдан, ердан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганлиги, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлиги, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганлигини билдириб, бугунги кунда жавобгарнинг 6 гектар ер майдонида сермаҳсул боғ мавжуд эканлигини, қолган 3.4 гектар ери боғ ташкил қилишга ҳаракат қилинаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига қарашли барча ер майдонида боғ ташкил қилганлигини, шундан, бугунги кунда боғ мавжуд бўлмаган 3.4 гектар ер майдонида ҳам кўчатлар бўлганлигини, сувсизлик натижасида дарахт кўчатлари қуриб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганлигини, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, шундан кейин, қуриб қолган кўчатлар ўрнига янгитдан дарахт кўчати экканлигини, бироқ ушбу дарахтларнинг аксарият қисми қуриб қолганлигини, хўжаликка қарашли ер майдонининг катта қисмида яъни 6 гектар ер майдонида олма дарахти ва бошқа мева дарахтлари борлигини, анор меваларини сотганлигини, мевали дарахтлари ҳосилга кирганлигини, боғ мавжуд бўлмаган контурдаги ер майдонида 2023 йилгача боғ мавжуд бўлганлигини, 2024 йилда ҳам қайта кўчат экилганлигини бироқ, ниҳоллар кўкармаганлигини, катта миқдордаги маблағи харажатга кетганлиги, ҳозирда мевали кўчатларни олиб келишини, кўчат уйқуга кетгандан кейин, яъни октябрь ойи охири ноябрь ойи давомида қолган 3,4 гектар ер майдонига ҳам мева кўчатларни экишлигини, боғдорчилик-узумчилик йўналишида ажратилган ер майдонининг катта қисмида боғ мавжудлигини, халқимиз дастурхонига бир неча йиллардан бери анор ва олма етиштириб бераётганлигини, 3,4 гектар ер майдонида боғ кўкартириш бўйича ҳаракат қилинганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси тузилганлигини, “Узкад” тизими дастуридан давлат рўйхатидан ўтказилганини билдирди. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили жавобгар раҳбари 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили жавобгарнинг 9 гектардан зиёдроқ майдонда боғи борлигини, 3,4 гектарга яқин ер майдонида боғ мавжуд эмаслигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга қарашли ер майдонининг катта қисмида боғ мавжудлигини, ушбу дарахтлар фермер хўжалигига тегишли кўчмас мулк ҳисобланишини, қолган ер майдони ҳам боғ ташкил қилишга тайёрланганлигини инобатга олиб, 2022-2023 йилгача барча ер майдонида боғ ташкил қилинганлигини, мевали дарахтлар яроқсиз ҳолга келганлиги, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадларидан бири эканлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи нормативҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарорининг 1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туман ҳокимининг 24.02.2019 йилдаги 275сонли қарори билан Ж.Маманов СИУ ҳудудидаги 205к- контурдан жами 10 гектар ер майдони, 213-контурдан 4,9 гектар ер 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилган. Даъвогар ва жавобгар ўртасида 25.11.2020 йилда 195а-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Ж.Маманов СИУда жойлашган 14,9 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси боғдорчилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида 14,9 гектар ер майдонини боғлар ташкил қилиши қайд қилинган. Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган. Жавобгарга қарашли ер майдонида 16.08.2024 йилда ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, 14,9 гектар ер майдонининг 2,9 гектар гектар қисмида боғ ташкил қилинмасдан, ғалла, беда экилганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан тақдим қилинган маълумотномада жавобгар фермер хўжалиги боғдорчилик учун ажратилган ер майдонида бошқа экин эканлиги аниқланганлиги маълум қилинган. Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилиши юзасидан хулоса тақдим қилинган. Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши қарори билан жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик берилган. Даъвогар таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф хатига жавобгар муносабат билдирмаган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган 25.11.2019 йилдаги 195а-сонли ер участкасини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. Суд муҳокамалида аниқланишича, жавобгарнинг жами 9 гектар ер боғдорчилик учун ажратилган ер майдонининг барча қисмида боғ мавжуд бўлган. Жавобгарга тегишли боғнинг 3.4 гектар қисмида кўчат кўкариб кетмаганлиги натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. Жавобгар томонидан 2023-2024 йилларда ушбу майдонга қайта кўчат экилганлиги, мазкур ҳолат суд томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, ҳақиқатда 3.4 гектар майдонда қуриб қолган мевали дарахт кўчатлари борлиги аниқланган. Жавобгар раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин дарахт мавжуд бўлмаган ер майдонига ниҳоллар эккан, бироқ, ушбу ниҳоллар 3.4 ерда яна қуриб қолган. Суд, жавобгарга қарашли ер майдонининг катта қисмида боғ мавжудлиги, даъво талабидаги 9.4 гектар ер майдонида боғ ташкил қилинмаганлиги важи асоссизлиги, қуриган кўчатлар ўрнида янги боғ ташкил қилиш учун жавобгар ҳаракат қилганлиги, бугунги кунда боғ мавжуд бўлмаган ер майдони боғ ташкил қилишга ҳаракат қилинганлигини, жавобгар тадбиркорлик субъекти эканлиги, тадбиркорлар фаолияти қувватлаш давлат сиёсатини устувор мақсадларидан бири эканлиги, шартноманинг 19-моддасида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги белгиланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъвогардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “AKBARJON ISLOMJON” фермер хўжалиги билан тузилган 11.12.2019 йилдаги 138-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode У.Р. Курбанов