Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5227 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ONA VATAN
Source ID 6449dfbd-e7c0-4f62-9004-726f6dd0709e Claim ID PDF Hash 598bda4772f1f4c6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал Кодекси 110-моддаси тисодий процессуал Кодекси 110 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5227-сонли иқтисодий иш СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Сирдарё тумани 2025 йил 16 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджоновнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “ONA VATAN” фермер хўжалиги билан тузилган 20.05.2019 йилдаги 60-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги 1/11/3342-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Якубов (2025 йил 08 октябрдаги 1-сонли ишочономага асосан), Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида) Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Галаев (26.09.2025 йилдаги 6825-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво киритиб, “ONA VATAN” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида тузилган 20.05.2019 йилдаги 60-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъводан воз кечишини билдириб, даъво аризаси бўйича иш юритишни тагатишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, даъво аризага ўз эътирозларини билдириб, даъвогар илтимономасини қанотлантиришни сўради. Судда прокурор даъвогар илтмосномасини қаноатлантииб, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Суд Сирдарё туман ҳокимлигининг илтимосномасини ўрганиб, ишда қатнашувчи шахсларнинг фикрини тинглаб, қуйидагиларга асосан мазкур иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва уни қаноатлантириб, 4-1202-2501/5227-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, Сирдарё туман ҳокимлигининг судга илтимоснома киритиб, унга кўра даъводан воз кечишни, низо бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси 110-моддасининг биринчи қисми 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд мазкур иш бўйича Сирдарё туман ҳокимлигининг даъвосидан воз кечганлиги сабабли, иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига кўра, давлат божи тўлови даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда даъво бўйича иш юритиш тугатилганлиги учун, давлат божни Сирдарё туман ҳокимлигига юклаб ундиришни, опчта ҳаражати олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 110,111, 195,196моддаларини қўллаб, суд ажрим қилди: Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “ONA VATAN” фермер хўжалиги билан тузилган 20.05.2019 йилдаги 60-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-1202-2501/5227-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Сирдарё туман ҳокимлигидан Республика бюджетига 4 120 000 сўмдавлат божи ундирилсин. Почта ҳаражатлари олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Мазкур ажримдан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Судья У.Курбанов