← Назад
Решение #2880392 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5283-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 16 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,“HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLARI”акционерлик жамиятининг жавобгар-“SO IL IMKON
IL OM” фермер хўжалиги ҳисобидан 10 733 978 сўмасосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 2 239 240 сўм
қўшимча тўлов, 3 711 898 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили П.Зохидов
(ишончнома асосида), иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти(кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “SO IL IMKON
IL OM” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 10 733 978 сўмасосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 2 239 240 сўм
қўшимча тўлов, 3 711 898 сўм пеняниундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида 16.05.2024 йилда электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини, 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 20 435 116
сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлигини, шундан 10 733 978сўмасосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун
2 239 240 сўм қўшимча тўлов, 3 711 898 сўм пеняни, қайта тармоққа уланиш
хизмати учун 3 750 000 сўм қарздорлиги бўлганлигини, тармоққа қайта
уланиш хизмати бўйича қарздорлик қопланганлигини, 25.09.2025 йилда
жавобгарнинг даъвогардан жами 16 685 116 сўм қарздорлиги бўлганлигини,
шундан, 10 733 978сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча
истеъмол қилганлик учун 2 239 240 сўм қўшимча тўлов, 3 711 898 сўм
пеняни ташкил қилганлигини, судга даъво киритилгандан кейин ҳам жавобгар
томонидан мавжуд қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришини сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 16.05.2024 йилда
электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий
муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 29.09.2025 йил ҳолатига
10 733 978 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилганлик учун 2 239 240 сўм қўшимча тўлов, 3 711 898 сўм пенядан бўлган
қарздорлик пайдо бўлган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг қарздорлик юзага келган пайтда
амалда бўлган 85- бандида ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан
(маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли
шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда,
мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун
белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади деб
белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 10 733 978 сўм асосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 2 239 240 сўм
қўшимча тўловдан келиб чиққан қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд
ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан
тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан
10 733 978сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилинганлик учун 2 239 240 сўм қўшимча тўлов ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 3 711 898 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой
тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида ҳисоблаб ёзилади, деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 711 898 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг
жавобгар “SO IL IMKON IL OM” фермер хўжалиги ҳисобидан электр
энергия тўловлари бўйича 10 733 978 сўмасосий қарздорлик, шартномавий
миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун сўм 2 239 240 сўм қўшимча
тўлов, 3 711 898 сўм пеняундириштўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SO IL IMKON IL OM” фермер хўжалиги ҳисобидан:
-“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти
фойдасига 10 733 978 сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан
ортиқча истеъмол қилинганлик учун 2 239 240 сўм қўшимча тўлов, 3 711 898
сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;.
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова