Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5286 Дата решения 16.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ded3c9f3-71c6-49e9-8784-0748585f4a7f Claim ID PDF Hash 789a1f997174f678... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5286-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 16 октябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамиятининг жавобгар -“STAR PLA ES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 456 959 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўлов, ни ундириштўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили П.Зохидов (ишончнома асосида), иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “STAR PLA ES” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 7 456 959 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўловниундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан ўрталарида 12.02.2024 йилда электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини, 01.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 8 565 439 сўм қарздорлиги мавжудлигини, шундан 7 456 959сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўловни ташкил қилишлигини, судга даъво киритилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришини сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 12.02.2024 йилда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 01.09.2025 йил ҳолатига 7 456 959 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўлов, дан бўлган қарздорлик пайдо бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг қарздорлик юзага келган пайтда амалда бўлган 85- бандида ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади деб белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 7 456 959 сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўловдан келиб чиққан қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 7 456 959сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўлов ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамиятининг жавобгар “STAR PLA ES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 7 456 959 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун сўм 1 108 480 сўм қўшимча тўлов ундириштўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “STAR PLA ES” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: -“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти фойдасига 7 456 959 сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 1 108 480 сўм қўшимча тўлов, 41 200 сўм почта харажати;. -Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова