← Назад
Решение #2880618 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/784-сонли иш
Д.И.Давлетов
судья
ЎзбекистонРеспубликасиномидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 15 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди, судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси
котиблигида, ХХ даъвогар ХХ манфаатида жавобгар ХХ
ҳисобидан
61.660.891 сўм лизинг қарзини ҳамда 18.497.019 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни даъвогар вакили ХХ
(2024 йил 22 ноябрдаги 11-06/58-сонли ишончномага асосан) иштирокида
суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ХХ(бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, "ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 61.660.891 сўм лизинг қарзини ҳамда 18.497.019 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХ ва
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай
ҳолатда
суд
ишни
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ХХ ва жавобгар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, жавобгар
томонидан асосий қарз бўйича қисман тўловларни амалга оширилганлиги
боис, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “ХХ ва "ХХ га 2023 йил 15
февралдаги 23/01-4-087-сонли лизинг шартномаси бўйича “TTZ-812”
русумли 1 дона трактор лизингга берилиб, жавобгар лизинг тўловларини
тасдиқланган график асосида тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ўз мажбурятларини бажариб жавобгарга шартномада
кўрсатилган техникани лизинга берган ва ушбу қишлоқ хўжалиги техника
топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга топширилган.
Бироқ, жавобгар лизинг тўловларини шартномада белгиланган график
асосида тўламасдан, шартнома шартларини бузган ҳолда лизинг тўловлари
бўйича 61.660.891 сўм қарздорликнинг вужудга келишига сабабчи бўлган.
“Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси биринчи қисмига
асосан, лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда
бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни
тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган
тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда
шартномани бекор қилишни талаб этиш.
Суд жавобгарнинг даъвогар олдидаги 61.660.891 сўм лизинг қарзини
ундиришни асосли деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан лизинг қарзи
қисмини қисман тўланганлиги, қолган 26.660.891 сўм лизинг қарзи бугунги
кунга қадар тўланмаганлиги, ушбу ҳолат даъвогар томонидан судда берган
кўрсатмаси ҳамда даъвогар томонидан судга тақдим қилинган қўшимча
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис, даъвогарнинг
даъво талабининг лизинг қарзи қисмини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Шунингдек,
даъвогарнинг
даъво
аризасида
шартномадаги
мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгар
ҳисобидан 18.497.019 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Лизинг шартномаларининг 8.3-бандига кўра, лизинг тўлови ушбу
шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган умумий тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги ҳамда даъвогар томонидан пеня тўғри ҳисоб-китоб
қилинганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра, суд
даъво талабидаги кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган пеня ундириш
талабларини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини
кўрмасдан, пеня сўммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга
олиб, пеня сўммасини камайтириб, талаб қилинган 18.497.019 сўм пеня
миқдорини 10.000.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 26.660.891 сўм лизинг
қарзини ва 10.000.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1.603.158,20 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозити
ҳисобига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judg
d
Д.И. Давлетов