← Назад
Решение #2880843 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 13 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/5053-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 15 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, даъвогар Оқолтин туман Сув етказиб бериш хизмати давлат
муассасасининг жавобгар «ТЕМУР ШУХРАТ БИРЛИГИ» фермер хўжалиги
ҳисобидан 830.317,5 сўм миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган
412.000 сўм миқдоридаги давлат божини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
ва илова қилинган ҳужжатларни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди
биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Оқолтин туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (кейинги
ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «ТЕМУР ШУХРАТ БИРЛИГИ» фермер хўжалиги ҳисоби (кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 830.317,5 сўм миқдорида қарздорлик
ва олдиндан тўланган 412.000 сўм миқдорида давлат божини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган
муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 01
октябрь куни 215-сонли Сув истеъмоли тўғрисидаги шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-банди шартига кўра, даъвогар шартномада
белгиланган миқдор ва муддатларда жавобгарга сув етказиб бериш, жавобгар
эса даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилган,
бироқ кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмасдан келган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 830.317,5 сўм миқдорида
қарздорлик юзага келган.
Даъвогар томонидан юзага келган қарздорликни бартараф этиш юзасидан
жавобгарга ёзма равишда талабнома жўнатилган.
Бироқ, даъвогарнинг мазкур талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгар ҳисобидан 830.317,5 сўм миқдоридаги
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд хужжатлар, шартнома ва унинг иловаси,
тегишли тартибда расмийлаштирилган далолатномалар, бир тарафлама
таққослаш далолатномаси билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 830.317,5 сўм
миқдорида қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, даъвони талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта ҳаражати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг
2-банди
талабига
мувофиқ,
олдиндан
тўланган
412.000 сўм миқдорида давлат божи ва 41.200 сўм миқдорида почта харажатини
жавобгардан даъвогар лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Даъвогар Оқолтин туман Сув етказиб бериш хизмати давлат
муассасасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ТЕМУР ШУХРАТ БИРЛИГИ» фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар Оқолтин туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси
фойдасига 830.317,5 сўм миқдорида қарздорлик, олдиндан тўланган 412.000
сўм миқдорида давлат божи ва 41.200 сўм миқдорида почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
бериши мумкин.
Судья
А.Олламов