← Назад
Решение #2881250 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 54 | — | law | |
| онуннинг | 48 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| исмига мутаносиб равишда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3910-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 15 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг, жавобгар Ширин энергетика
техникумидан 75 000 000 сўм миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги аризаси
асосида иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси
А.Абдурахмонов, аризачи вакиллари Б.Худойқулов (08.10.2025 йилдаги №12/18сонли ишончнома асосида), Ж.Алибеков (08.10.2025 йилдаги №12/14-сонли
ишончнома асосида) ва У.Шералиев (14.10.2025 йилдаги №12/20-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Игамқулов (14.10.2025 йилдаги
ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, Ширин энергетика техникуми (кейинги матнларда “жавобгар”
деб юритилади)дан 75 000 000 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида аризачи вакиллари аризада кўрсатилган ҳолатларни
қувватлаб, жавобгар фаолиятида 10 000 м3 ва ундан кўп миқдорда табиий газ
истеъмол қилши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
22.02.2022 йилдаги 86-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан бундай
ҳолларда аризачидан хулоса олиши лозимлиги, лекин жавобгар ушбу тартибга
риоя қилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида”ги Қонун асосида молиявий жазо қўлланилишини билдириб, аризани
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога эътироз билдириб, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги 86-сонли қарори
билан тасдиқланган Низомда айнан бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп
табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ҳақида сўз юритилгани, бюджет
ташкилоти
корхонага
кирмаслиги,
бу
Вазирлар
Маҳкамасининг
03.09.1999 йилдаги 414-сонли қарори ва 15.02.1991 йилдаги “Корхоналар
тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланиши лекин ушбу ҳужжатларни судга
тақдим эта олмаслигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида ғазначилик ва молия органи вакиллари иштирок этмади ва
иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддаларига
асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди.
Суд мажлисида прокурор ариза важлари асосида жавобгарни айбдор деб
ҳисоблаш асоссиз эканлигини билдириб, аризани рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачининг 21.07.2025 йилдаги
№18-2-12/141-сонли буйруғига асосан жавобгарда текшириш ўтказилиб,
текшириш якуни бўйича 2024 йилда 105 055 м3 табиий газдан фойдаланилиши
аниқланиб, аризачининг 25.07.2025 йилдаги №216-сонли қарори билан БҲМ
200 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Қўлланилган жарима ихтиёрий тўлаб берилмаган, натижада судга ариза
билан мурожаат қилиб жавобгардан 75 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2022 йилдаги
86-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат
этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида
ягона” Низомнинг 5-иловасида назарда тутилган Рухсат этиш тартибтаомиллари соҳасидаги ваколатли орган хисобланган аризачи (Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
ҳудудий бошқармаси)дан “Бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий
газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари
(қурилмалари)да қўлланиладиган янги қурилган, реконструкция қилинган ёки
техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасини, газ
қувурларини ва улардаги ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик
кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан
фойдаланиш тўғрисида хулоса олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 52моддасига асосан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга
мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилади.
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун хусусан юридик шахсларга
фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ва
ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш, шунингдек ушбу
ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганда бундай фаолият билан
шуғулланиш жарималар солинади.
Жарималар ваколатли органлар томонидан ушбу Қонун 48моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ўтказиладиган
назорат тадбирлари асосида солинади, ҳамда бунда назорат тадбири давомида
аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиб, у тегишинча
ваколатли органнинг ва юридик шахс бўлган ҳуқуқбузар мансабдор шахслари
томонидан имзоланади.
Қонуннинг 53-моддасига асосан жарима солиш учун асос бўлган
ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган
кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида
қарор қабул қилади.
Қонуннинг 54-моддасига мувофиқ жарималар миқдорлари амалга
ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф
даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4иловасида белгиланади, 4-илованинг, 2 бўлими, 39-қаторида юқоридаги Бир
йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар
хулоса олмаганлиги холатларда БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима
қўллаш белгиланган.
Қонуннинг 48-моддаси, 2-қисми, еттинчи бандида ушбу Қонунга мувофиқ
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида судга ариза
бериш, назарда тутилган.
Шунингдек Қонуннинг 56-моддасида ҳуқуқбузар томонидан жарима
суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани
ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида
киритади, деб кўрсатилган.
Аниқланган холат бўйича аризачининг 25.07.2025 йилдаги №216-сонли
қарори билан жавобгарга БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима
қўлланилган, лекин жавобгар томонидан жарима ихтиёрий тўлаб берилмаган.
Натижада аризачи судга мурожаат қилиб, жавобгардан БҲМнинг 200
баравари миқдорида қўлланилган 75 000 000 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Баён этилганларга асосан суд, аризачи судга мурожаат қилишда
Қонуннинг 48-моддаси, 2-қисми, еттинчи банди ушбу Қонунга мувофиқ
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида судга ариза
бериш тўғрисидаги нормага амал қилмаган деб ҳисоблайди.
Хусусан жарима қўллаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(ИПК)да ҳуқуқий таъсир чора бўлиб, ушбу тоифадаги ишларда тарафлар
давлат божи тўловидан озод этилган, лекин ундириш талаби бу мулкий талаб
бўлиб, ушбу тоифадаги ишларда давлат божи ундирилиши лозим.
Судга мурожаат қилишда аризачи юқоридаги нормаларга амал қилмаган,
шунингдек Қонунда айнан юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида судга
ариза бериш кўрсатилган бўлсада, лекин аризада жарима ундириш сўралган, шу
сабабли суд, аризани рад этишни лозим топади.
Шунингдек судга ариза ҳуқуқий таъсир чора сифатида, давлат божи
тўловисиз
қабул
қилинган,
чунки
Ўзбекистон
Республикасининг
06.01.2020 йилдаги “Давлат божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9-моддаси
1-қисми, 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган, лекин
аризани кўриш давомида мулкий талаб билан мурожаат қилинганлиги
аниқланди.
Юқоридаги Қонуннинг 1-қисми, 29-бандига асосан иссиқлик ва электр
энергиясини етказиб берувчилар тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини
етказиб бериш юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш
тўғрисидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда,
давлат божи тўловидан озод қилинган.
Аризачи иссиқлик ва электр энергиясини етказиб берувчи ҳисобланган
тақдирда хам судга мурожаат қилишда озод, акс ҳолда давлат божи тўланиши
лозим, лекин аризада мулкий талаб қўйилганлиги сабабли давлат божи муҳокама
қилиниши ва мурожаат рад этилганлиги сабабли давлат божи аризачи зиммасига
юклатилиши лозим.
Мазкур ҳолатда суд, ариза важлари асосида аризани қаноатлантиришга
асос йўқ деб ҳисоблаб, аризани рад этишни ва рад этилган қисмига мутаносиб
равишда ИПК 118-моддасига асосан иш бўйича давлат божи тўловини ва почта
харажатини аризачи зиммасига юклашни мақсдга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқорида баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг, жавобгар Ширин энергетика техникуми дан 75 000 000 сўм
миқдорида жарима ундириш тўғрисидаги аризаси рад этилсин.
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясидан Республика Бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Аризачи зиммасидаги почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда Сирдарё вилоят
судига апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши), олти ой ичида
Кассация шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев