Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/777 Дата решения 15.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 05379d8e-13a3-44a2-ae18-8dd34bf53531 Claim ID PDF Hash 02de3ecd20ba2307... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 738-моддаси ФКнинг 738 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/777-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 15 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ даъвогар ХХнинг манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 52.380.655,90 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 7.177.934,12 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ХХ (2025 йил 07 июлдаги 40-02/78-сонли ишончномага асосан), жавобгар МЧЖ раҳбари ХХ иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда Палата деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 52.380.655,90 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 7.177.934,12 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган. Палата ўз даъво аризасида суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу боис суд, суд муҳокамасини ХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризада кўрсатилган важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар МЧЖ раҳбари даъвогарнинг даъво талабига эътироз йўқлигини билдириб, қарздорликни тўлиқ бартараф этиш учун муддат беришини сўради. Суд, даъвогар вакилининг ҳамда жавобгар МЧЖ раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, ХХ ва ХХ ўртасида 2024 йил 06 февраль куни № 4-сонли индивидуалкредит шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартноманинг 2-бўлимига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 400.000.000 сўм миқдоридаги кредит суммаси, кредитдан фойдаланиш муддати 18 ой, йиллик 26 фоиз билан кредит маблағи (айланма маблағларни тўлдириш мақсадида озиқ-овқат ва ноозик-овқат маҳсулотларини сотиб олиш) ажратилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, қарз орлувчи олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Бироқ, жавобгар шартноманинг ҳисобланган тўлов жадвалига мувофиқ равишда кредит ва унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга оширишни таъминламаган ҳамда 2025 йил 03 сентябрь ҳолатига 52.380.655,90 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 7.177.934,12 сўм муддати ўтган фоиз қарзиюзага келишига йўл қўйган. Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган. ФКнинг 738-моддасига кўра эса қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Суд даъвогарнинг 52.380.655,90 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 7.177.934,12 сўм муддати ўтган фоиз қарзиундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу ҳолат даъво аризасига илова қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозимтопди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд юқоридаги Қонун нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларига асосан, суд қарор қилади: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 52.380.655,90 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи ва 7.177.934,12 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1.191.171,80 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов