Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2401/39402 Дата решения 15.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение С.Джураев Ответчик / Подсудимый С.Джураев
Source ID db03eccd-7c1e-44dd-8128-3d11b710b8e8 Claim ID PDF Hash c472ba3fc13220d5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПК 42-моддаси ИПК 42 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 43-моддаси ИПК 43 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2401/39402-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 15 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили С.Джураев (ишончнома асосида), “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси вакили С.Джураев (ишончнома асосида), жавобгар вакили “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти директори в.б. С.Джураев, вакили С.Джураев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “ С.Джураев” акциядорлик жамияти ҳисобидан 41 274 462 000 сўм суғурта пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) судга “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти (даъвогар) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти (жавобгар) ҳисобидан 41 274 462 000 сўм суғурта пулини ундиришни, ишни Палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата вакили суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра,ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, Палата ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги, сабабли, ишни Палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, оғзаки илтимоснома билан мурожаат этиб, жавобгар ходимларига нисбатан қайта тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли суд муҳокамасини кейинга қолдиришни, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида видеокоференцалоқа режими орқали иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдириб, тарафлар ўртасидаги суғурта шартномалари ҳақиқий эмас деб топилганлиги, низони келишув йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаганлиги ҳақида важлар келтириб, илтимоснома ва даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг оғзаки илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни, “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасини жавобгарликдан озод қилишни, филиалга нисбатан иш юритишни тугатишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Даъвогар вакили жавобгар ходимларига нисбатан қайта тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли суд муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилди. ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. Даъвогар вакили жавобгар ходимларига нисбатан қайта тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги сабабли суд мажлисини кейинга қолдиришни сўраган бўлса-да, бироқ мазкур низо юзасидан суд мажлиси дастлаб 2025 йил 15 сентябрга тайинланган бўлиб, суд муҳокамаси даъвогар ва жавобгарнинг илтимосларига мувофиқ бир неча бор бошқа кунларга қолдирилган. Бироқ, мазкур муддат давомида даъвогар томонидан жавобгар ходимларига нисбатан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари билан боғлиқ ҳужжатлар тақдим этилмаган. ИПК 42-моддаси иккинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбуриятларга эга ва улар ўзларига тегишли барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар вакилининг суд мажлисини кейинга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Палатининг даъво аризасида “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасида қўшимча жавобгар сифатида “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиали кўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги, даъвода юридик шахс ҳам қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилганлигини инобатга олиб, “DD G N R L INSUR N ” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Шунингдек, Палатининг даъво аризасида “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасижавобгар сифатида кўрсатилган. Аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2304/3364-сонли иш бўйича 2024 йил 19 январдаги ҳал қилув қарори билан “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига кредит бўйича муддати ўтган 41 724 411 477,06 сўм миқдорида асосий қарз, муддати ўтган асосий қарз учун 24 005 825,78 сўм миқдорида фоиз қарзи, 5 512 550 587,27 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи, жами 47 260 967 890,05 сўм қарз ва 34 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Бироқ, даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлардан кўринишича, гарчи даъво аризанинг кириш қисмида “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасижавобгар сифатида кўрсатилган бўлса-да, унга нисбатан қарздорликни ундириш талаби билдирилмаган. ИПК 43-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир. Шу боис, суд Палатанинг даъво аризасида “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан даъво талаби билдирилмаганлиги сабабли, “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасини жавобгарликдан озод қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сирдарё вилоят филиали ва “ K LUS R” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (қарздор) ўртасида 2022 йил 24 февралда 2022-7-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (кредитор) қарздор (қарз олувчи)га Кластер усулида етиштирилган пахта ҳом-ашёсининг терим пули харажатларини молиялаштириш учун 49 950 000 000 сўм миқдорида кредит бериш, қарздор эса олинган кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 20 июлдаги 1-сонли қўшимча келишувга кўра, 2022 йил 24 февралдаги 2022-7-сонли шартноманинг кредит миқдори 57 994 569 600 сўмга ўзгартирилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 25 февралдан 2022 йил 23 августга қадар жами 57 994 569 600 сўм миқдоридаги маблағ қарздорнинг ҳисобига ўтказиб берган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган 1-иловага мувофиқ олинган кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатда қайтаришни таъминламаган. Оқибатда, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 19 январдаги 4-1201-2304/3364-сонли иши юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ҳисобидан “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига кредит бўйича муддати ўтган 41 724 411 477,06 сўм миқдорида асосий қарз, муддати ўтган асосий қарз учун 24 005 825,78 сўм миқдорида фоиз қарзи, 5 512 550 587,27 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи, жами 47 260 967 890,05 сўм қарз ва 34 000 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Жами 47 260 967 890,05 сўм қарз суммасининг 21 218 750 000 сўм миқдоридаги қисми “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ва “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамиятидан, 10 000 000 000 сўм қисми “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ва “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига ундириш белгиланган. Аниқланишича, кредит таъминоти сифатида даъвогар, қарздор ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 8 августдаги 1400/1401/1/230010-сонли суғурта шартномасига (суғурта шартномаси) кўра, кредитни суғурталаш шартномаси полиси билан 31 218 750 000 сўм миқдорда, 2023 йил 8 августдаги 1400/1401/1/230011-сонли суғурта шартномасига (суғурта шартномаси) кўра, кредитни суғурталаш шартномаси полиси билан 10 055 712 000 сўм миқдорда, таъминот берилган. 1400/1401/1/230010-сонли суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурта пули 31 218 750 000 сўм ташкил этиши, суғурталовчи ва кредит олувчи (қарздор) ушбу кредит шартномаси бўйича барча молиявий мажбуриятлар бўйича солидар жавобгар ҳисобланиши кўрсатилган. Ҳудди шунингдек, 1400/1401/1/230011-сонли суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурта пули 10 055 712 000 сўм ташкил этиши, суғурталовчи ва кредит олувчи (қарздор) ушбу кредит шартномаси бўйича барча молиявий мажбуриятлар бўйича солидар жавобгар ҳисобланиши кўрсатилган. Ҳар иккала суғурта шартномасининг кредитни суғурталаш шартномаси полисига кўра, жавобгар 2024 йил 6 майга қадар суғурта мажбуриятини олган бўлиб, жами суғурта пули 41 274 462 000 сўмни ташкил қилади. Суғурта мукофотлари 2023 йил 14 августдаги топшириқномаларига асосан тўлиқ тўланган. Қарздор томонидан кредит қарздорлиги сўндирилмаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 41 274 462 000 сўм суғурта пулини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 5 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 274 462 000 сўм суғурта пулини ундириш белгиланган. Даъвонинг жавобгар Сирдарё вилоят филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилиб, “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан даъво аризасида талаб билдирилмаганлиги сабабли у жавобгарликдан озод қилинган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 8 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 2 майдаги қарори билан биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори ва ва апелляция инстанцияси суининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгар 2025 йил 20 августда судга ариза ва илтимоснома билан мурожаат қилиб, аризасида суднинг 4-1001-2401/39402-сонли иқтисодий иши юзасидан 2024 йил 5 августда қабул қилинган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни, илтимосномасида эса янги очилган ҳолат бўйича суд қарорини қайта кўриш муддатини тиклашни сўраган. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ажрими билан мазкур иш бўйича Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 августда қабул қилинган ҳал қилув қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган. Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори билан банк, қарздор ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 8 августдаги 1400/1401/1/230010-сонли ва 1400/1401/1/230011-сонли кредитни суғурталаш шартномалари ҳақиқий эмас деб топилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 сентябрдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 июндаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмида иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Юқоридагиларга кўра, суд банк, қарздор ва жавобгар ўртасида тузилган 2023 йил 8 августдаги 1400/1401/1/230010-сонли ва 1400/1401/1/230011-сонли кредитни суғурталаш шартномалари ҳақиқий эмас деб топилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Палатанинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига даъво баҳоси 41 274 462 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 825 489 240 сўм миқдорида давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 85 000 сўм харажатни ундиришни, олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 73, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: “ С.Джураев к” акциядорлик жамиятининг оғзаки илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг “DD G N R L INSUR N ” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. “ С.Джураев ” акциядорлик жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 825 489 240 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 85 000 сўм харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган 34 000 сўм почта харажати “Асакабанк” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. “ С.Джураев ” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасига нисбатан даъво талаби билдирилмаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья МА. Холиков