Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/780 Дата решения 15.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8d0bbde1-b2de-4a0d-be0b-5f855748030c Claim ID PDF Hash bdd21972e97a846a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
нинг 9-моддаси нинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/780-сонли иш судья Д.И.Давлетов АЖРИМ (даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) Қўнғирот тумани октябрь 2025 йил 15 Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, ХХ жавобгар ХХ ҳисобидан 32.493.785,81 сўм асосий қарз ва 2.491.801,87 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 32.493.785,81 сўм асосий қарз ва 2.491.801,87 сўм пеня ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170моддаларига асосан даъвогар ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар томонидан суд муҳокамаси бошлангунига қадар, судга 2025 йил 15 октябрь кунги 2774/01-06-сонли ариза билан мурожаат этиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни сўраган. Суд даъвогар томонидан судга тақдим этилган даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъводан воз кечишни қабул қилишни ҳамда иш юритишни тугатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 110-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса иш юритишни тугатади. Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у қонун ҳужжатларига ҳилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб хисоблайди. Қайд этилганларга асосан суд мазкур даъводан воз кечишни қабул қилишни ва иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён Қонун деб юритилади)нинг 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан ХХ, ХХ ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Шу боис, суд даъвогар Қонун бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, даъвогар ҳисобидан давлат божини ундирмасликни, 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 170, 195-моддалларига асосан суд, ажрим қилади: Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 4-2303-2502/780-сонли иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиши ҳақидаги аризаси қабул қилинсин ва низо бўйича иш юритиш тугатилсин. Почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judg d Д.И. Давлетов