Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3728 Дата решения 15.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 24f83cde-3aea-4984-974b-9cfe625a0550 Claim ID PDF Hash dc2e271dd8573927... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3728-сон иш Ховос тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 15 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Боёвут туман 51-сонли умумий ўрта таълим мактабидан 7 245 398,70 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Б.Донобоев (11.08.2025 йилдаги №779/01-03-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда «даъвогар»деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Боёвут туман 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби (кейинги матнларда «жавобгар»деб юритилади) дан 7 245 398,70 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 07 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Ғазначилиги ҳамда Боёвут туман иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важаларини қувватлаб, жавобгар ижара шартномаси тузмасдан ўзига тегишли бинонинг 133,07 кв.метр, 23,68 кв.метр ва 5,25 кв.метр майдонларини бошқа шахсларга 01.01.2025 йилдан 30.07.2025 йилгача фойдаланишга берганлиги аниқланганлиги сабабли ижара тўловлари икки баравар оширилган миқдорда ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида прокурор шартнома тузмасдан мулк ижарага берилганлиги ҳужжатлар асосида тасдиқланганлиги сабабли тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар, молия ва Ғазначилик вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 01 июлдаги №4771-сонли қарорининг 2-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги №660-сонли қарорига асосан, Боёвут туман, Ширин МФЙ, Фаровон кўчаси манзилида жойлашган Боёвут туман 51-сонли умумий ўрта таълим мактабига тегишли биноларда хатлов ўтказилган. Хатловда жавобгар ўзига тегишли бинонинг 133,07 кв.метр қисмини Ширин МФЙ махалла еттилигига, “Дунё шох” МЧЖга 23,68 кв.метр ва 5,25 кв.метр қисмини чакана савдо билан шуғулланишга ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги №660-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 58-бандида Давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади ва ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади деб кўрсатилган. Жавобгар ўзига тегишли бўлган давлат мулки обьектларини ижара шартномаси имзоламасдан бошқа шахсларга фойдаланишга берганлиги сабабли, ижара тўловлари оширилган миқдорда қайта ҳисоб қилиниб, 7 245 398,70 сўм ижара тўловини ихтиёрий тўлаш таклиф қилинган, лекин жавобгар ижара тўловларини тўламаган ёки асослантирилган эътироз билдирилмаган, натижада қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинган. Баён этилганларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг Боёвут туман 51-сонли умумий ўрта таълим мактабидан 7 245 398,70 сўм ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Боёвут туман 51-сонли умумий ўрта таълим мактабидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 7 245 398,70 сўм ижара ҳақи ва 41 200 сўм почта харажаит ундирилсин. Жавобгар Боёвут туман 51-сонли умумий ўрта таълим мактабидан Республика Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтирилиши) берилиши мумкин. Судья Ў.Йўлдошев