← Назад
Решение #2881776 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3727-сон иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 15 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат
мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар Сирдарё вилояти маданият бошқармаси Ширин
шахар маданият бўлими 15-сон маданият марказидан 1 969 354,60 сўм ижара
ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос
туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили
Б.Донобоев (11.08.2025 йилдаги №779/01-03-сонли ишончнома асосида)
иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш
маркази
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда «даъвогар»деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Сирдарё
вилояти маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сон
маданият маркази (кейинги матнларда «жавобгар»деб юритилади) дан
1 969 354,60 сўм ижара ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 07 октябрдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Ширин шахар иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важаларини қувватлаб,
жавобгар ижара шартномаси тузмасдан ўзига тегишли бинонинг 39,0 кв.метр
майдонларини бошқа шахсларга 01.01.2025 йилдан 24.07.2025 йилгача
фойдаланишга берганлиги аниқланганлиги сабабли ижара тўловлари икки
баравар оширилган миқдорда ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор шартнома тузмасдан мулк ижарага
берилганлиги ҳужжатлар асосида тасдиқланганлиги сабабли тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар, молия ва Ғазначилик вакиллари иштирок
этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд
ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг
128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар
асосида кўришни лозим топди.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама
қилиб,
қуйидагиларга
асосан
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 01 июлдаги №4771сонли қарорининг 2-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги №660-сонли қарорига асосан, Ширин
шахар, А.Темур кўчаси 120-уй манзилида жойлашган жавобгар Сирдарё
вилояти маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сон
маданият маркази бўлимига тегишли биноларда хатлов ўтказилган.
Хатловда жавобгар ўзига тегишли бинонинг 39,0 кв.м.майдонини
Ўзбекистон либерал демократик партиясига ўз фаолияти билан шуғулланишга
иижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги №660-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 58-бандида
Давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси
тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, ижарага
берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни
мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун
ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш
талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади ва
ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд
тартибида ундирилишига асос бўлади деб кўрсатилган.
Жавобгар ўзига тегишли бўлган давлат мулки обьектларини ижара
шартномаси имзоламасдан бошқа шахсларга фойдаланишга берганлиги
сабабли, ижара тўловлари оширилган миқдорда қайта ҳисоб қилиниб,
1 969 354,60 сўм ижара тўловини ихтиёрий тўлаш таклиф қилинган, лекин
жавобгар ижара тўловларини тўламаган ёки асослантирилган эътироз
билдирилмаган, натижада қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни
сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Баён этилганларга кўра суд, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб,
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги хузуридаги Давлат мулки обьектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилояти маданият бошқармаси Ширин шахар маданият
бўлими 15-сон маданият марказидан 1 969 354,60 сўм ижара ҳақини ундириш
тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилояти маданият бошқармаси Ширин шахар
маданият бўлими 15-сон маданият марказидан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги Давлат
мулки обьектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси фойдасига 1 969 354,60 сўм ижара ҳақи ва 41 200 сўм почта
харажаит ундирилсин.
Жавобгар Сирдарё вилояти маданият бошқармаси Ширин шахар
маданият бўлими 15-сон маданият марказидан Республика Бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят (протест келтирилиши) берилиши мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев