← Назад
Решение #2881891 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2526/69731-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – У.Қурбонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Б.Исаков
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 октябр
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд
мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Ш.Газиев (2024 йил 14 мартдаги
ишончнома асосида), даъвогар вакили Ш.Исраилов (2025 йил 21 апрелдаги
ишончнома
асосида)
иштирокида,
жавобгар
“ S K
OTORS
INTERN TION L” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятига
асосан Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ҳал
қилув қарорининг қонунийлигини иш ҳужжатлари билан биргаликда ўз
биносида, видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ S K
OTORS INTERN TION L” масъулияти
чекланган жамиятидан 4 950 000 000 сўм асосий қарз ва 3 477 842 156,14 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан
3 950 000 000 сўм асосий қарз ва 869 000 000 сўм пеня ундирилган.
“ S K
OTORS INTERN TION L” масъулияти чекланган жамияти
апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда пеня миқдори асосий қарзнинг
50 фоизидан ортиқ ҳисобланганлигини, даъвогар томонидан тўлов муддати
кечиктирилганлиги учун талаб қилаётган 3 427 842 156,14 сўм пеня шартнома
шартларига мувофиқ эмаслигини, ушбу холат бўйича суд экспертизаси
тайинлаш ҳақидаги илтимосномаси рад этилганлигини, даъвогар даъво аризаси
киритишдан олдин сотиб олувчи томонидан инвестициявий мажбуриятлар
бажарилмаган деб эътироф этилган Комиссия қарори қабул қилинмаганлигини
билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида видеоконференцалоқа режимида иштирок
этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларни
1
такрорлаб, шунингдек пенянинг ҳисобланиши бўйича экспертиза тайинлашни
ҳақида оғзаки илтимос қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, жавобгарнинг экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосини рад
этишни ҳамда апелляция шикоятини рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
жавобгар вакилининг экспертиза тайинлаш ҳақидаги оғзаки илтимосини
муҳокама қилиб, илтимосномани рад этиш ҳақида ўз жойида ажрим қилиб ҳамда
апелляция шикоятини муҳокама қилиб, ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб,
қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришдан рад этишни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим деб топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил
17 ноябрда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани, “Ширин МФЙ, Гулистон кўчаси
351-уйда жойлашган умумий ер майдони 39 888 кв.м, бино-иншоотларнинг
умумий фойдаланиш майдони 12 195,26 кв.м., қурилиш майдони 11 716,6 кв.м,
бўлган собиқ “Экскаватор ва гусеницали техникаларни таъмирлаш заводи”
МЧЖнинг бино ва иншоотларини товар моддий қийматликлари билан
бирга (транспорт воситаларидан ташқари) сотиш бўйича олди-сотди
шартномаси имзоланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандида “мулкий мажмуани сотиб
олиш тўловлари 76 255 430 985 сўм 86 тийинни ташкил этиши белгиланган
бўлиб, жавобгар мулкни сотиб олиш тўловларини шартнома кучга киргандан
бошлаб дастлабки 1 030 430 985,86 сўм тўловни 2023 йил 31 декабрга қадар,
қолган тўловларни 2038 йил 3-чорак якунига қадар ҳар чоракда 1 275 000 000
сўмдан, чорак якуни билан кейинги ойнинг 1-санасидан кечиктирмасдан
даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан, 26.06.2025 йилга қадар тўланиши лозим бўлган 7 405 430 985
сўм қарздорликдан 2 455 430 985 сўми тўланган бўлиб, қолган 4 950 000 000 сўм
қарздорлик тўланмасдан қолган.
Шу сабабдан, даъвогар томонидан мазкур даъво аризаси билан судга
мурожаат қилинган.
Бироқ, иш судда кўрилишида аниқланишича жавобгар томонидан асосий
қарзнинг 1 000 000 000 сўм қисми тўланиб, қолган 3 950 000 000 сўм
тўланмаганлиги аниқланган.
2
Ушбу ҳолат 2025 йил 11 сентябрдаги банк тўлов топшириқномаси билан ўз
тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатлар бўйича апелляция суд мажлисида ҳам тарафлар
вакиллари қарздорлик бўйича эътирозлари йўқлигини билдирди.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
Қайд эт лганларга асосан судлов ҳайъат , б р нч нстанц я суд
даъвон нг асос й қарз унд р ш ҳақ даг
талаб н
қ сман
қаноатлант р ш ҳақ да асосл хулосага келган деб ҳ соблайд .
Шун нгдек, б р нч
нстанц я суд томон дан асосл рав шда
даъвон нг пеня унд р ш қ см бўй ча пеня м қдор камайт р лган.
Зеро, ФКн нг 326-моддас га б ноан, агар тўлан ш лоз м бўлган
неустойка
кред торн нг
мажбур ят н
буз ш
оқ батлар га
номутанос бл г кўр н б турса, суд неустойкан камайт р шга ҳақл .
Жавобгарн нг апелляц я ш коят даг пеня миқдори асосий қарзнинг
50 фоизидан ортиқ ҳисобланганлиги ҳақ даг важ ўр нс зд р.
Чунк , даъвогарн нг даъво талаб даг пенян нг ҳ соб к тоб даъво
талаб даг
асосс й қарз сумас дан эмас, балк , шартномада
кўрсат лган ҳар б р тўлов бўй ча ўз вақт да тўланмаган кунлар учун
ҳ собланган пеня тўлов ҳ собланад .
Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3 бандида,
шартноманинг 3-бўлимига мувофиқ сотиб олиш тўловлари белгиланган
муддатларда тўланмаган тақдирда “Харидор” ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз
вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4% миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган
тўлов қийматининг 50 % дан ортиқ бўлмаган миқдорда “Сотувчи”га пеня
тўлашлиги белгиланган.
Шу боисдан ҳам судлов ҳайъати томонидан жавобгарнинг пенянинг ҳисоб
китоби бўйича экспертиза тайинлаш ҳақидаги оғзаки илтимосномаси рад этилди.
Бундан ташқари, жавобгарнинг даъвогар даъво аризаси киритишдан олдин
сотиб олувчи томонидан инвестициявий мажбуриятлар бажарилмаган деб
эътироф этилган Комиссия қарори қабул қилинмаганлиги ҳақ даг важ ҳам
асосс зд р.
Сабаб , инвестициявий мажбуриятлар бажарилмаганлиги юзасидан
Комиссия қарори қабул қилиниши шартлиги ҳақидаги норма бирон-бир
ҳужжатда белгиланмаган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
3
Юқоридагиларга
кўра
судлов
ҳайъати,
биринчи
инстанция
суди томонидан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини
эътиборга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди ҳамда апелляция
шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Шунингдек судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар
ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундиришни, олдиндан тўланган 84 278 422 сўм
давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қилади:
“ S K
OTORS
INTERN TION L”
масъулияти
чекланган
жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“ S K
OTORS INTERN TION L” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин.
Раислик қилувчи
И.Матмуратов
ҳайъат аъзолари
А.Сувонқулов
Б.Исаков
4