Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13439 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2a12e6fa-0c4e-4bc1-9340-cee2db0c2a7e Claim ID PDF Hash b336bf2e7e2c30dd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13439-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, даъвогар вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари С.Мирзақулов ва С.Мирзақулов (ишончнома асосида), С.Мирзақулов шаҳар прокурорининг ёрдамчиси С.Мирзақулов ва С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида) ҳамда С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “С.Мирзақуловнинг жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан 25 805 171 сўм асосий қарз, 14 538 684 сўм пеня ва почта ҳаражатини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “С.Мирзақулов” АЖ (даъвогар ёки АЖ) С.Мирзақулов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Мирзақулов (жавобгар) ҳисобидан 25 805 171 сўм асосий қарз, 14 538 684 сўм пеня суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Ишга С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, бугунги кунда жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, даъво аризасининг пеня қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризани тан олиб, бугунги кунда асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини маълум қилиб, даъво аризасининг пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарз тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган молия вакили жавобгар Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан молиялаштиришини маълум қилиб қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ғазначилик вакили тарафлар ўртасида 18.01.2025 йилда тузилган 050170-сонли шартнома ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафларнинг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 18.01.2025 йилда тузилган 050170-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 40 388 855 сўм (шундан 14 538 684 сўм пеня) қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар ва жавобгар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 25 805 171 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг асосий қарздорлиги даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилган, асосий қарздорлик тўлиқ бартараф қилинган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 25 805 171 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидагидаъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 14 538 684 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб пеняни тўлиқ 2 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан даъвогар “С.Мирзақулов” АЖ фойдасига 2 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан республика бюджетига 806 877 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов