Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2503/1375 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 165dacb3-3e3f-4956-9d08-7f7e88fc2f9c Claim ID PDF Hash a5345eae15fb8d1e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2503/1375-сонли иқтисодий иш судья З.Хасанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 14 октябр Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанова раислигида, судья ёрдамчиси К.Данияровтинг котиблигида, даъвогар вакили ХХХХХ (2025 йил 14 октябрдаги 23/25-118-сон ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиши инспекциясининг жавобгари «ХХХХХ» маъсулияти чекланган жамиятига 12 026 422,35 сўм молиявий жаримани ундириш тўғрисидаги ариза буйича қўзғатилган 4-2304-2503/1375-сонли ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиши инспекцияси судга ариза билан муражат этиб, жавобгар «ХХХХХ» маъсулияти чекланган жамиятидан 12 026 422,35 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Суд мажилисида аризачи вакили ариза талабларини тўлиқ қўллабкувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги жойларда матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлардан қуринишича, Инспекциянинг Ўзэнергоинспекция Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан бошқарма 2025 йил 17 апрелдаги 18-02-23/29-58-сон буюруғига асосан, “ХХХХХ” МЧЖда ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текшириш ўтказилган. Текширувда, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя 1 қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармони талабларига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини хабардор қилган ҳолда ўтказилган. Текшириш жараёнида жамиятда реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли 2024-йилнинг ноябрь ойида 6 776 848,80 сўмлик, декабрь ойида 11 668 179,60 сўмлик, 2025-йилнинг февраль ойида 1 869 272,10 сўмлик ва март ойида 3 738 544,20 сўмлик электр энергияси исроф бўлганлиги оқибатида электр энергиясидан фойдаланишдаги қоидабузарлик ҳолати аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сонли Қонуннинг 45-моддасида реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланиб берилган. “ХХХХХ” МЧЖ томонидан жами 24 052 844,70 сўмлик электр энергияси исроф бўлганлиги сабабли исроф бўлган электр энергияси қийматининг эллик фоизи миқдорида, яъни 12 026 422,35 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги Ўзэнергоинспекциянинг 2025 йил 25 апрелдаги 360-сон қарори қабул қилиниб, молиявий жарима ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган. Лекин, “ХХХХХ” МЧЖти томонидан молиявий жарима тўланмаган. Аризачи судга муражат килиб, аризасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгиланганлигини кўрсатиб, “ХХХХХ” МЧЖга 12 026 422,35 сўм молиявий жаримани ундиришни сўраган. Бул холатда суд аризани қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг аризасини каноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 026 422,35 сўм молиявий жарима, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий 2 судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди Ариза қаноатлантирилсин. «ХХХХХ» маъсулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиши инспекциясининг фойдасига 12 026 422,35 сўм молиявий жарима ва тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. «ХХХХХ» маъсулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. «ХХХХХ» масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарорига норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин яки қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Хасанова 3