← Назад
Решение #2882233 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13453-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, даъвогар вакили – юрист
С.Мирзақулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “С.Мирзақулов”
МЧЖнинг жавобгар “С.Мирзақулов” МЧЖ ҳисобидан 42 196 000 сўм асосий қарз
ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “С.Мирзақулов” МЧЖ (кейингиўринларда – даъвогарва/ёки
бажарувчи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “С.Мирзақулов”
МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ ёки буюртмачи) ҳисобидан 84 492 600 сўм
асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил
4 июлда тузилган 58ЖБ-сонли шартномадан (кейинги ўринларда —
шартномалар) дан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартноманинг бандига кўра, даъвогар жавобгарга
шартномада назарда тутилган ассортиментда қурилиш маҳсулотларини етказиб
бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган темир
бетон-маҳсулотлари жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар
ўртасидаги электрон тарзда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, қисман
маҳсулот етказиб берган натижада 42 196 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда
мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек,
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 42 196 000 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида, олдиндан
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиққан.
Суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиққан 421 960 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар “С.Мирзақулов” МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “С.Мирзақулов” МЧЖ ҳисобидан “С.Мирзақулов” МЧЖ фойдасига
42 196 000 сўм асосий қарз, 421 960 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов