Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13441 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 656c0475-8ca5-483d-bf72-a1f175dc55f8 Claim ID PDF Hash 767dfd4b49028db3... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13441-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг раислигида, Ж.Эгамова котибалигида, даъвогар С.Мирзақуловнинг жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан 8 198 881 сўм қайта хисобланган ижара тўловини ва олдиндан тўланган почта ҳаражатиниундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили – бош юрисконсульт С.Мирзақулов (11.08.2025 йилдаги 779/01-03-сон ишончнома асосида), жавобгар С.Мирзақулов (раҳбар), С.Мирзақулов шаҳар прокурорининг ёрдамчиси С.Мирзақулов ва С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида) ҳамда С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида)ларлар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар С.Мирзақулов (даъвогар) С.Мирзақулов туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Мирзақулов шаҳар С.Мирзақулов (жавобгар) ҳисобидан 8 198 881 сўм қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво талабини тан олишини, қарздорликни тез орада тўлаб беришини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган молия вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ғазначилик вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 27 август куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (Низом) талабларига зид равишда давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан жавобгар балансидаги Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ, Хондамир кўчасида жойлашган бинонинг 17,10 кв.м қисмини фуқаро билан уч томонлама шартнома тузмасдан фойдаланишга берганлигини аниқланган. Низомнинг 58-бандига асосан давлат мулкини (унинг қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда, ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги суд тартибида ундирилишига асос бўлади. Бунда давлат мулкидан фойдаланганлик даври қуйидагича белгиланади: давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, жорий йил 1 январь санасидан ҳолат аниқланган санага қадар; ижарага берувчи иштирокида аввал тузилган ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг давлат мулки белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан фойдаланишга берилганда, аввалги ижара шартномаси муддати тугаган санадан ҳолат аниқланган санага қадар; давлат мулки ижара шартномасига киритилмасдан ижарага берилганда, шунингдек, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони камайтириб кўрсатилганда, ижара шартномаси тузилган санадан ҳолат аниқланган санага қадар. Бунда ҳисобланган давр учун тўлов ўша йилга белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорига мутаносиб ҳисобланади. Шунга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 01 январидан 2025 йил 2025 йил 27 августга қадар шартномада кўрсатилмаган ошиқча майдондан фойдаланилганлиги учун Низомнинг 58-бандига асосан ижара ҳақи тўловлари икки баробарга кўпайтирилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогар 2025 йил 2025 йил 27 август куни қайта ҳисобланган 8 198 881 сўм миқдоридаги ижара тўловини 10 кун муддатда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгарга нисбатан 8 198 881 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Даъвогар олдидаги жавобгарнинг 8 198 881 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати тарафларнинг ёзишмалари, даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 8 198 881 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Учинчи қисмига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланиб, қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Қайд этилганларга кўра Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар С.Мирзақуловдавлат муассасаси фойдасига жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан 8 198 881 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўлови ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgode И.А. Юсупов