Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2503/2013 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение APEX INSURAN E Ответчик / Подсудимый
Source ID 0f4808a6-8a69-4806-89bb-53da73d190c3 Claim ID PDF Hash 39765e7dc9f5323f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш судья **** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани ****йил 14 октябрь Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида,судья ёрдамчиси **** котиблигида, жавобгар **** иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар «APEX INSURAN E» акциядорлик жамиятининг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор JUMANIYAZOV BAX IYOR KOMILJON O‘G‘LI дан ****,**** қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар «APEX INSURAN E» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор JUMANIYAZOV BAX IYOR KOMILJON O‘G‘LI (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) дан ****,**** қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Суд **** иштирок этган жавобгар кредит ҳисобидан автомашина олганлигини, автомашинани ўзининг ўртоғига кредитнинг давомини тўлаб кетиш шарти билан оғзаки келишув асосида берганлигини, ўртоғи кредитни тўламай қолганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Палата даъво аризасида, даъвогар эса даъво аризага илова қилган илтимосномасида ишни ўзларининг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг **** ва жойи **** тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) **** ва ****моддаларига мувофиқ уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд жавобгарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8 ва ****-моддаларига асосан, ****шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг **** кредит ва суғурта шартномаларидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ҳамда “****” (бундан буён матнда – **** деб юритилади) ўрталарида **** йил 5 сентябрда №****/КВ-сонли кредит шартномаси тузилиб, мазкур шартномага асосан **** томонидан жавобгарга шахсий иҳтиёжлари учун 48 (қирқ саккиз) ой муддатга **** сўм миқдорида кредит маблағи ****. Жавобгар олинган кредит маблағларини шартномада белгиланган фоизлар билан бирга қайтариш **** олган. **** кредит таъминоти сифатида **** ва томонлар ўрталарида **** йил 6 сентябрда №****-сонли жисмоний шахслар ва кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш қойдалари шартида уч томонлама суғурта шартномаси тузилган. Шартномага асосан, №****-сонли суғурта полиси берилган. **** томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги ва суғурта ҳодисаси рўй берганлиги **** талабнома билан даъвогарга мурожаат қилинган. Даъвогар томонидан кредит қайтмаслиги суғурта ҳодисаси деб тан олинган ва суғурта қилдирувчи **** **** йил 30 майда ****,**** суғурта товони тўлаб берилган. Суғурта полисига асосан қарз олувчининг кредитни қайтармаганлиги суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланиши белгиланган. Даъвогар томонидан **** йил 1 августда ****-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар уни ижросиз ва оқибатсиз қолдирган. Натижада палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. ФКнинг ****-моддасига асосан, **** **** шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим **** **** керак. ФКнинг ****-моддасига асосан, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги **** йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 18-бандида, ФКнинг ****-моддасига мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади.Бироқ,шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз- ўзидан **** бўлмайди.Қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш **** алоҳида келишув тузилиши назарда тутилмаган.Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг ****-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади деб тушунтириш берилган. Шунингдек, жавобгар томонидан келтирилган **** билан келишиб бўлмайди. Суғурта шартномаси шартларига кўра, жавобгар томонидан келтирилган ҳолатлар суғурта товонини тўлашни рад этишга асос бўлмайди. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд юқоридагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига асосан суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги **** йил 06 январдаги ЎРҚ-****-сон Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорлари 2-бандининг “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг **** йил 28 декабрдаги РС-****-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта **** тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 2 июндаги “Иш ****, пенсиялар, стипендиялар ва **** миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан **** йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори **** сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан **** сўм почта **** тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига ****,**** қарзини, **** сўм почта ****, республика бюджетига ****,**** давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси ****, ****, ****-моддаларини қўллаб, суд Қ А РОРҚ И Л ДИ : Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор JUMANIYAZOV BAX IYOR KOMILJON O‘G‘LI дан даъвогар «APEX INSURAN E» акциядорликжамиятининг фойдасига ****,**** қарз ҳамда**** сўм почта **** ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор JUMANIYAZOV BAX IYOR KOMILJON O‘G‘LI дан республика бюджетига****,**** давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро **** берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали **** Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ****