Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/13462 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение С.Мирзақулов Ответчик / Подсудимый
Source ID 39648412-64b0-4e3b-90a7-8787e5c733b9 Claim ID PDF Hash b75dcd4de3bfa68f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
лозим даражада бажарилиши керак ФК 333-моддаси лозим даражада бажарилиши керак ФК 333 law
ИПКнинг 184-моддаси ИПКнинг 184 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13462-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, С.Мирзақулов туман адлия бўлими раҳбари С.Мирзақулов ва жамият раҳбари С.Мирзақулов, жавобгар вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида) ва С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида) ҳамда С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили С.Мирзақулов (ишончнома асосида)лар иштирокида, С.Мирзақулов туман адлия бўлими “С.Мирзақулов” МЧЖ манфаатида жавобгар С.Мирзақуловдан “С.Мирзақулов” МЧЖга тегишли бўлган 1480 диаметрлик 4 дона 11 метрлик темир трубаларни (119 606 182 сўмлик) С.Мирзақуловдан олиб бериш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: С.Мирзақулов туман адлия бўлими (адлия) даъвогар “С.МирзақуловМЧЖ (даъвогар/МЧЖ) манфаати даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Мирзақуловдан (жавобгар/хокимят) “С.Мирзақулов” МЧЖга тегишли бўлган 1480 диаметрлик 4 дона 11 метрлик темир трубаларни (119 606 182 сўмлик) олиб бериш мажбуриятини мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажрими билан С.Мирзақулов вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва С.Мирзақулов вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Бугунги суд мажлисига белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлсада, прокурор суд мажлисида иштирок этмади, аммо судга даъво аризаси юзасидан ўзининг фикрномасини тақдим этиб, унда даъво талабларини қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни прокурор иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. Суд мажлисида иштирок этган адлия ва даъвогар раҳбари даъво аризани қўллаб-қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризани тан олиб, ҳақиқатдан ҳам 1480 диаметрлик 4 дона 11 метрлик темир трубалардан фойдаланлигини, бугунги кунда темир трубалар кўприк вазифасини бажариб турганлигини, сув ичидан олишнинг имкони бўлмаётганлиги сабабли даъвогар билан келишув чоралари кўрилаётганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган молия вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ғазначилик вакили тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан хизмат кўрсатилмаслигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 20.11.2023 йил тузилган 1-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. Шартнома шартига асосандаъвогарга тегишли бўлган 1480 диаметрлик 4 дона 11 метрлик темир трубаларни жавобгарга 31.12.2024 йилгача вақтинчалик сақланиш учун берилган. Бироқ, шартномасига мувофиқ жавобгар шартномада келишилган мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, темир трубаларни даъвогарга қайтариб бермаган. Шу боис, даъвогар темир трубаларни қайтариш тўғрисида жавобгарга 05.02.2025 йилда талабнома юборган, бироқ талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, жавобгарга мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд мазкур ҳолатда даъво аризаси асосли бўлганлиги сабабли уни қаноатлантиришни ҳамда жавобгар зиммасига 20.11.2023 йил тузилган 1сонли шартномага асосан етказиб берилган 1480 диаметрлик 4 дона 11 метрлик темир трубаларни (аслича) холатида даъвогарга олиб бериш мажбуриятини юклашни лозим топади. ИПКнинг 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки молмулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар С.Мирзақуловга зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида даъвогар “С.Мирзақулов” МЧЖга20.11.2023 йил тузилган 1-сонли шартномага асосан етказиб берилган 1480 диаметрлик 4 дона 11 метрлик темир трубаларни (аслича) холатичаолиб бериш (топшириш) мажбурияти юклатилсин. Жавобгар С.Мирзақуловҳисобидан “С.Мирзақулов” МЧЖ фойдасига 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов