Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/5222 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый MIRZAQUL TASHTAYEV
Source ID 4dddc030-b8aa-45cd-8010-f0bcffd75695 Claim ID PDF Hash 74e6471b4bde93f6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
жавобгар МЖТКнинг 65-моддаси жавобгар МЖТК 65 law
рисидаги кодекснинг 65-моддаси рисидаги кодекс 65 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 6 code_article
шартноманинг 19-моддаси шартнома 19 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5222-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 14 октябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, Сирдарё туман ҳокимлигининг жавобгар “MIRZAQUL TASHTAYEV” фермер хўжалиги билан тузилган 21.05.2021 йилдаги 199-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Ғайратов (09.09.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Холмуродов (ишончнома асосида), Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Атаметов, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили А.Абдуқодиров (ишончнома асосида), Сирдарё туман Фермерлар кенгаши вакили С.Худайшукуров (ишончнома асосида), Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили А.Галаев (ишончнома асосида), Сирдарё туман “Истиқбол” МФЙ ёшлар етакчиси Л.Қиронов, деҳқон хўжалиги ташкил этган ёшлардан У.Жаббаров, С.Нишонова, Сирдарё тумани прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “MIRZAQUL TASHTAYEV” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган 21.05.2021 йилда 199-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, “SIRVILYERLOYIHA” Сирдарё вилоят бўлими, Сирдарё туман фермерлар кенгаши ва гувоҳ сифатида “Истиқбол” МФЙ ёшлар етакчиси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, “SIRVILYERLOYIHA” Сирдарё вилоят бўлими ишда иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд ишни ушбу шахс иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда иштирок этган даъвогар вакили Сирдарё туман ҳокимининг 24.05.2020 йилдаги 751-сонли қарори билан И.Каримов ҳудудидан жами 49,9 гектар ер майдони, шундан 5 гектар ер боғдорчилик-узумчилик йўналишида ва 38.9 экин майдони пахта-ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилганлигини, даъвогар ва жавобгар ўртасида 21,05,2021 йилда 199-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги, 16.08.2024 йилда жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар жами ер майдонида боғ ташкил қилиниши лозим бўлган бўлса-да, боғ ташкил қилмаганлиги, жавобгар МЖТКнинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, жавобгарга ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш юзасидан таклиф юборилганлиги, таклиф хатига жавобгар томонидан муносабат билдирилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво киритилганлигини билдириб, бугунги кунда жавобгарнинг 5 гектар ер майдонида мевали дарахтлар борлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар раҳбари фермер хўжалигига қарашли барча ер майдонида боғ ташкил қилганлигини, шундан, бугунги кунда 5 гектар ерда кўчатлар экилганлигини, 2 гектар шоли экилди деб қилинаётган даъвоси асоссизлигини, чунки ушбу ер майдони ишсиз ёшларга ажратилганлигини, улар томонидан ғалла экилиб, иккинчи экин сифатида шоли экилганлигини, билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси “Узкад” тизими дастуридан давлат рўйхатидан ўтказилганини билдирди. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими вакили жавобгар раҳбари 2024 йилда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилганлигини билдирди. Судда “Истиқбол” МФЙ ёшлар етакчиси ўз кўрсатмаларини бериб, жавобгарга тегишли 3 гектар ер майдони Сирдарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 16 июлдаги 205-8-0-Қ-24-сонли Қарори асосида ишсиз бўлган ёшлардан О.Холмуродов, А.Бойзоқов, С.Холбаев, С.Нишонова, У.Ғаффаровларга ажратиб берилганлигини, ер майдони “Электрон-онлайн аукцион” натижалари бўйича 2024 йил август ойида тақсимлаб берилганлигини, у ерга ғалла экиб, иккинчи экинга шоли экилганлигини билдирди. Судда қатнашган деҳқон хўжалиги ташкил этган ёшлардан У.Жаббаров, С.Нишонова ҳам ёшлар етакчисининг кўрсатмаларини такрорлади ва шоли экини улар томонидан экилганлигини маълум қилди. Суд мажлисида иштирок этган туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили жавобгарнинг 5 гектар ер майдонида бугунги кунда боғи борлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси, жавобгарга қарашли ер майдонида боғ мавжудлигини, ушбу дарахтлар фермер хўжалигига тегишли кўчмас мулк ҳисобланишини, ер майдонида боғ ташкил қилинганлигини, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадларидан бири эканлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб,ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири ҳисобланади. Иш ҳужжатларига кўра, Сирдарё туман ҳокимининг 24.05.2020 йилдаги 751-сонли қарори билан И.Каримов ҳудудидан жами 4 гектар ер майдони, шундан 5 гектар ер боғдорчилик-узумчилик йўналишида ва 38.9 экин майдони пахта-ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга жавобгарга ажратиб берилган ва даъвогар ва жавобгар ўртасида 21,05,2021 йилда 199сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Ҳақиқат массивида жойлашган 38,9 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси пахтачилик-ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 9-бандида ер участкасидан ушбу шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш кераклиги белгиланган. Жавобгарга қарашли ер майдонида 16.08.2024 йилда ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, 5 гектар ер майдонининг 2 гектар гектар қисмида боғ ташкил қилинмаганлиги ва шоли экилганлиги юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги томонидан тақдим қилинган маълумотномада жавобгар фермер хўжалиги 2 гектар боғдорчилик учун ажратилган ер майдонида бошқа экин эканлиги аниқланганлиги маълум қилинган Жавобгар раҳбарига нисбатан 23.09.2024 йилда агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Сирдарё туман фермерлар кенгаши томонидан жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритилиши юзасидан хулоса тақдим қилинган. Сирдарё туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан жавобгар фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича хулоса берилган, 2025 йил 28 мартдаги халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгаши қарори билан жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилишга розилик берилган. Даъвогар 2025 йил 15 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф хатига жавобгар муносабат билдирмаган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгар билан ўрталарида тузилган 21,05,2021 йилда 199-сонли ер участкасини бекор қилишни сўраган. Бироқ, ишдаги ҳужжатлардан ва гувоҳлар берган кўрсатмасидан аниқланиши-ча, жавобгарга тегишли 3 гектар ер майдони Сирдарё вилоят ҳокимининг 2024 йил 16 июлдаги 205-8-0-Қ-24-сонли Қарори асосида ишсиз бўлган ёшлардан О.Холмуродов, А.Бойзоқов, С.Холбаев, С.Нишонова, У.Ғаффаровларга ажратиб берилган ва ер майдони “Электрон-онлайн аукцион” натижалари бўйича 2024 йил август ойида тақсимлаб берилган. Ушбу майдонга жавобгар томонидан эмас, балки иш билан таъминланган ёшлар томонидан ғалла экилиб, иккинчи экинга шоли экилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. Суд муҳокамалида аниқланишича, жавобгарнинг жами 5 гектар ер боғдорчилик учун ажратилган ер майдонининг барча қисмида 2025 йилда мевали кўчатлар мавжуд. Суд, жавобгарга қарашли ер майдонининг боғ учун берилган қисмида боғ мавжудлиги, шоли экилган майдон ишсиз ёшлар томонидан уларга ажратилган ерда экилганлигини, жавобгар тадбиркорлик субъекти эканлиги, тадбиркорлар фаолияти қувватлаш давлат сиёсатини устувор мақсадларидан бири эканлиги, шартноманинг 19-моддасида бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонунбузилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги белгиланганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд жавобгарнинг давлат божини даъвогар зиммасига юклаш тўғрисидаги илтимосини инобатга олган ҳолда жавобгардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг “MIRZAQUL TASHTAYEV” фермер хўжалиги билан тузилган 21.05.2021 йилда 199-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Сирдарё туман ҳокимияти ҳисобидан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Сирдарё туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья judgecode У.Р. Курбанов