← Назад
Решение #2882979 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/13435-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, даъвогар вакили
С.Мирзақулов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар С.Мирзақулов нинг
жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан 33 795 020 сўм асосий қарз, 27 099 сўм пеня
ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
С.Мирзақулов (даъвогар ёки АЖ) Гулистон туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Мирзақулов (жавобгар) ҳисобидан
33 795 020 сўм асосий қарз, 27 099 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллабқувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
даъвогар
ҳамда
жавобгар
ўртасида
04.01.2023 йил тузилган 050540-сонли шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
тўловлардан 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 33 822 119 сўм (шундан 27 099 сўм
пеня) қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 33 795 020 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва
қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 27 099 сўм миқдорида
пеня ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талабларидан келиб
чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини инобатга олиб пеняни
тўлиқ 27 099 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан даъвогар С.Мирзақулов фойдасига 33 795
020 сўм асосий қарз 27 099 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар С.Мирзақулов ҳисобидан республика бюджетига 676 442,00 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали С.Мирзақулов вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов