Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2503/1383 Дата решения 14.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья XASANOVA ZULFIYA XASANOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5e25b551-7a00-4885-abbf-e41d1a1d31c4 Claim ID PDF Hash 524d1e3ecc05f096... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2034-моддаси нинг 2034 law
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ЭПКнинг 118-моддаси ЭПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2503/1383-сонли иқтисодий иш судья З.Хасанова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 14 октябрь Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Хасанова, Бухоро вилояти Шофиркон туман фермер кенгашининг даъвогар "ХХХХХ" деҳкон хўжалиги манфаатида жавобгар “ХХХХХ” фермер хўжалигидан 644 800 сўм асосий қарз, 322 400 сўм пеня ва почта ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Бухоро вилояти Шофиркон туман фермер кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар "ХХХХХ" деҳкон хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида удга даъво ариза билан муражаат килиб, жавобгар “ ХХХХХ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 644 800 сўм асосий қарз, 322 400 сўм пеня ва почта ҳаражатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар 1 шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатларга қараганда, тарафлар ўртасида 2023 йил 30 сентябрда 147-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-қисмига асосан даъвогар ўзига тегишли “уруғлик картошка” маҳсулотини жавобгарга етказиб бериш, жавобгар эса ушбу товарни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг баҳоси 644 800 сўмни ташкил қилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 644 800 сўмлик “уруғлик картошка” маҳсулотини етказиб берилганлиги шартнома, 2024 йил 25 октябрдаги 24-сонли ҳисобварақфактура, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатномаси билан ўз тасдиғини топади. Суд аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги 644 800 сўм қарздорлиги ӯз тасдиғини топганлиги сабабли асосий қарз ундириш талабини тӯлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, Кенгаш жавобгар томонидан асосий қарз 250 кунга кечиктирилганлиги учун 322 400 сўм пеня ундиришни сўраган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Пеня тўғри хисобланган. Суд пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топди. ЭПКнинг 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, 2 гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини каноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 644 800 сўм асосий қарз, 322 400 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатларини, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 2031–2035моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. “ХХХХХ” фермер хўжалигидан "ХХХХХ" деҳкон хўжалиги фойдасига 644 800 сўм асосий қарз, 322 400 сўм пеня, тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. “ХХХХХ” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин 10 (ўн) кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судининг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (ёхуд прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Хасанова 3