← Назад
Решение #2883407 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 1752 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| исмида ИПК | 180 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12760-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакиллари
А.Давлатяров (раҳбар), И.Хўжанова (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Сариев (ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили А.Абсатов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар
“ SI
R
LYUKS” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиалидан 60 015 550 сўмлик
тиббиёт буюмларини қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Республика тез тиббий ёрдам маркази” масъулияти
чекланган жамияти (даъвогар) жавобгар Республика тез тиббий ёрдам маркази
Сирдарё филиалига (жавобгар) нисбатан Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар зиммасига
60 015 550 сўмлик тиббиёт буюмларини қайтариш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 12 сентябрдаги ажрими билан Ўзбекистон
Республикаси Давлат тиббий суғурта жамғармаси, Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризада
билдирилган
талабларни
қўллаб-қувватлаб,
тиббиёт
буюмлари
етказилганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, эътирознома тақдим этиб, даъвогардан 60 015 550 сўмлик тиббиёт
буюмларини қабул қилиб олинганлиги, жавобгар бухгалтериясига кирим
бўлганлиги, тегишли тартибда тақсимланганлиги ҳақида важлар келтириб,
даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ўтган суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Давлат
тиббий суғурта жамғармаси вакили жавобгар томонидан 60 015 550 сўмлик
тиббиёт буюмларини қабул қилиб олинганлиги, жавобгар бухгалтериясида
кирим бўлганлиги, бироқ шартнома “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун
талабига мувофиқ расмийлаштирилмаганлиги, ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда —ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК ) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
20 январда 0/30-сонли тиббиёт буюмларини етказиб бериш шартномаси
(шартнома) тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 10 турдаги жами
60 015 550 сўмлик тиббиёт буюмларини етказиб берган ва бу ҳақида
ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган.
Жавобгар 2024 йил 25 январда даъвогарга хат билан мурожаат қилиб,
унда 2024 йил январь ойидаги О/30-сонли шартномага кўра суммаси
60 015 550 сўмлик тиббий буюмларни олдиндан етказишни сўраб, тўловни
2024 йил февраль ойи охиригача тўлиқ тўлаб бериш ҳақида кафолат берган.
Бироқ, етказиб берилган тиббиёт буюмлари учун тўлов амалга
оширилмаган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддаси биринчи қисмининг
3-хатбошисига
асосан
ушбу
Қонуннинг
амал
қилиши
давлат
буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга
ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ этилади.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисми 1-бандига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун бюджет буюртмачилари деганда давлат органлари ва
муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар,
давлат мақсадли жамғармалари, бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармалар тушунилади.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга ошириш турлари электрон дўкон, кичик қийматли хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридантўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат.
Аммо, жавобгар томонидан харид қилинган маҳсулотлар бўйича
тарафлар ўртасида тузилган шартнома электрон дўкон, кичик қийматли
хариднинг
соддалаштирилган
тартиб-таомили,
бошланғич
нархни
пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш,
тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидлар натижалари асосида тузилган деб ҳисоблаб
бўлмайди.
Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармасининг 2024 йил 11 сентябрдаги
02-09/35-242-сонли хатида даъвогар ва жавобгар ўртасидаги 2024 йилдаги
60 015 550 сўмлик шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлиги ҳақида
маълумот мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Гулистон туманларлар иқтисодий судининг 4-1201-2403/2739-сонли
иш бўйича чиқарилган хусусий ажримида қайд этилган ҳолатларни ўрганиш
натижалари бўйича жавобгар бош ҳисобчиси Ш.Қобилов шартнома
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳолати юзасидан жиноят
ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 2025 йил 15 январдаги қарори билан
Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1752-моддаси 3-қисмида назарда
тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилгангаликда айбдор топилиб, унга
нисбатан маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
6-бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бундан кўринидики, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Қонун
талабига риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги боис, ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади.
Бироқ, аниқланишича даъвогар жавобгарга шартнома доирасида:
- 20 000 дона жами ҚҚСсиз 9 000 000 сўмлик “шприцы инъекционные
однократного применения стерильные объемом 10 мл”;
- 30 000 дона жами ҚҚСсиз 10 500 000 сўмлик “шприцы иньекционные
однократного применения стерильные обьемом 5 мл”;
- 30 000 дона жами ҚҚСсиз 9 300 000 сўмлик “шприцы иньекционные
однократного применения стерильные обьемом 2 мл”;
- 30 000 дона жами ҚҚСсиз 12 300 000 сўмлик “перчатки медицинские
смотровые нитриловые 4 нестерильные однократного применения, размер L”;
- 3 000 дона жами ҚҚСсиз 6 000 000 сўмлик “Перчатки хирургические
латексные стерильные (однократного применения размер 7”;
- 50 дона жами ҚҚСсиз 2 800 000 сўмлик “Шпатель гигиенический
нестер. однократного применения 100”;
- 1 000 дона жами ҚҚСсиз 2 800 000 сўмлик “Вата мед. гиген. н/с 50 г.”;
- 200 дона жами ҚҚС билан 593 600 сўмлик “Жгут резин. 40см”;
- 200 дона жами ҚҚСсиз 1 298 000 сўмлик “Лейкопластырь
гипоаллергенный на основе перфорированной пленке (2см*5м)”;
- 35 дона жами ҚҚСсиз 5 423 950 сўмлик “Тонометр в комплекте”,
жами 10 турдаги 60 015 550 сўмлик тиббиёт буюмларини жавобгарга етказиб
берган.
Шу боис, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
зиммасига 60 015 550 сўмлик тиббиёт буюмларини қайтариш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган ёзма фикрига кўра, мазкур
тиббиёт буюмлари жавобгар ходими А.Абдуллаев томонидан қабул қилиниб
олинганлиги, тиббиёт буюмлари жавобгар томонидан ҳудудий бўлимларга
2024 йилнинг январь ойида 47 252 208 сўм, февраль ойида 10 795 810 сўм,
март ойида 5 936 сўм, апрель ойида 1 713 400 сўм, август ойида 194 700 сўм,
жами 60 015 550 сўм миқдорда тарқатилганлиги аниқланган.
Шунингдек,
даъвогар
томонидан
етказилган
60 015 550
сўмлик тиббиёт буюмлари жавобгарнинг Uz S
электрон дастурига кирим
бўлганлиги ҳолатини тасдиқловчи кўчирма жавобгар томонидан тақдим
этилди.
ФКнинг 114-моддасида ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги,
битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича
олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан
олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар
битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган
бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
7-бандининг иккинчи хатбошисида ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талабни бундай битим
ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар қандай манфаатдор шахс тақдим
этиши мумкинлиги, шу билан бирга, суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси билан ҳам қўллашга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридаги Пленум қарорининг 26-бандида битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг
180-моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг
олиб берилишини кўрсатиши лозимлиги кўрсатилган.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,с уд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 10 турдаги 60 015 550 сўмлик
тиббиёт буюмларини етказиб берилганлиги ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд
ҳисобварақ-фактура, ишончнома, жавобгарнинг Uz S
электрон
дастуридан олинган кўчирма, жавобгарнинг ёзма фикри, жиноят ишлари
бўйича Гулистон шаҳар судининг 2025 йил 15 январдаги қарори, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа
ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топади.
Қайд этилганларга кўра, тарафлар ўртасидаги шартнома ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас деб ҳисобланса-да, даъвогар томонидан шартномада назарда
тутилган маҳсулотлар етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик
тан олинганлиги, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири
бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши лозимлигини
инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгар зиммасига жами 10 турдаги 60 015 550 сўмлик тиббиёт буюмларини
даъвогарга қайтариш мажбуриятини юклашни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу сабабли, олдиндан тўланган 4 120 000 сўм (БҲМнинг 10 баравари
миқдори – 4 120 000) давлат божи, 41 200 сўм почта харажатии ва ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 75, 118, 127-128, 170, 176-180, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали
зиммасига:
- 20 000 дона жами ҚҚСсиз 9 000 000 сўмлик “шприцы инъекционные
однократного применения стерильные объемом 10 мл”;
- 30 000 дона жами ҚҚСсиз 10 500 000 сўмлик “шприцы иньекционные
однократного применения стерильные обьемом 5 мл”;
- 30 000 дона жами ҚҚСсиз 9 300 000 сўмлик “шприцы иньекционные
однократного применения стерильные обьемом 2 мл”;
- 30 000 дона жами ҚҚСсиз 12 300 000 сўмлик “перчатки медицинские
смотровые нитриловые 4 нестерильные однократного применения, размер L”;
- 3 000 дона жами ҚҚСсиз 6 000 000 сўмлик “Перчатки хирургические
латексные стерильные (однократного применения размер 7”;
- 50 дона жами ҚҚСсиз 2 800 000 сўмлик “Шпатель гигиенический
нестер. однократного применения 100”;
- 1 000 дона жами ҚҚСсиз 2 800 000 сўмлик “Вата мед. гиген. н/с 50 г.”;
- 200 дона жами ҚҚС билан 593 600 сўмлик “Жгут резин. 40см”;
- 200 дона жами ҚҚСсиз 1 298 000 сўмлик “Лейкопластырь
гипоаллергенный на основе перфорированной пленке (2см*5м)”;
- 35 дона жами ҚҚСсиз 5 423 950 сўмлик “Тонометр в комплекте”,
жами 10 турдаги 60 015 550 сўмлик тиббиёт буюмларини даъвогар “ SI
R
LYUKS” масъулияти чекланган жамиятига қайтариб бериш
мажбурияти юклансин.
Жавобгар Республика тез тиббий ёрдам маркази Сирдарё филиали
ҳисобидан:
- “ SI
R LYUKS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати:
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
judg
d
М.А. Холиков