← Назад
Решение #2883442 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4926-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 13 октябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котибалигида,
даъвогар вакили Б.Донабоев (ишончнома асосида) ва Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат
мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар Оқолтин тумани Қишлоқ хўжалиги
бўлими ҳисобидан 1.555.815,78 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Оқолтин тумани Қишлоқ
хўжалиги бўлими (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 1.555.815,78
сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида ишга жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан уч
томонлама ижараси шартномаси тузилмаган ҳолда тўғридан-тўғри
фойдаланишга берилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар
томонидан уч томонлама ижараси шартномаси тузилмаган ҳолда тўғридантўғри фойдаланишга берилганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, шунингдек ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Сирдарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакиллари суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни уларнинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 29 июль
куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг
ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан ўша вақтда амалда бўлган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда Оқолтин тумани Кўркам Диёр
МФЙда жойлашган давлат мулки ҳисобланган ўз банлансида бўлган
бинонинг 30.0 кв.м. қисмидан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш жамияти томонидан жамоат бирлашмалари фаолияти билан
қонунчилик талабларига асосан шартнома тузмаган ҳолда ижарага бериб
юборилганлиги аниқланган.
Шунга асосан даъвогар томонидан 2025 йил 1 августдан 2025 йил 29 26
август кунига қадар бўлган давр учун ижара шартномаси тузмаган ҳолда
фойдаланилганлиги
учун
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорининг 58-бандига
асосан ижара ҳақи тўловлари икки баробарга кўпайтирилган ҳолда қайта
ҳисоб-китоб қилинган.
Даъвогар ўз мутахасислари томонидан аниқланган ҳолатларга таяниб,
жавобгарга нисбатан 1.555.815,78 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара
тўловини ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Даъвогар олдидаги жавобгарнинг 1.555.815,78 сўм миқдорида қайта
ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати тарафларнинг ёзишмалари,
даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан 1.555.815,78 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 1.555.815,78 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини
ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланиб, даъво аризаси
қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатлари
масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
412.000 сўм миқдорида давлат божини ундиришни ва 41.200 сўм почта
харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш
маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига жавобгар Оқолтин
тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳисобидан 1.555.815,78 сўм миқдорида
қайта ҳисобланган ижара тўлови ва олдиндан тўлаб чиқилган 41.200 сўм
миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар Оқолтин тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ҳисобидан
Республика бюджетига 412.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар белгиланган муддатда шу
суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов