Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2502/786 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья DAVLETOV DILMURAT IBRAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 421afc27-077c-4c5f-9f8d-7d7405fdc683 Claim ID PDF Hash 8a59eef432cd22ba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2502/786-сонли иш судья Д.И.Давлетов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўнғирот тумани 2025 йил 13 октябрь Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили ХХ (2025 йил 06 мартдаги ЖЕ-02-06/395-11сонли ишончномага асосан) иштирокида, ХХ даъвогар ХХ манфаатида жавобгар ХХ ҳисобидан 8.414.202 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, аниқлади: ХХХ (бундан буён матнда ХХ деб юритилади) ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 8.414.202 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, даъво ариза судга киритилганидан сўнг жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман бартараф этганлиги сабабли, қолган асосий қарзни ундириб беришини сўради. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида ХХ ва жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан ХХ ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ ва ХХ ўртасида 05.06.2025 йилдаги 023091-сонли электр энергиясини юридик (бюджет) ва юридик мақомга эга бўлмаган истеъмочиларга сотиш шартномаси (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ электр энергиясини ХХга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар амалга оширмаган. Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Даъво аризасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 8.414.202 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат 2025 йил 01 август ҳолатидаги бир томонлама имзоланган ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-энергияси учун асосий қарздорлиги 8.414.202 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини (исботини) топди деб ҳисоблайди, бироқ жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман бартараф этилган, яъни 8.414.202 сўмнинг 6.146.340 сўми тўланганлиги, қолган 2.267.862 сўми тўланмаганлиги, мазкур ҳолат даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотнома билан ўз тасдиғини (исботини) топади, шу боис, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 2.267.862 сўм асосий қарз ҳамда 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисми рад этилсин. Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья judgecode Д.И. Давлетов