Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13429 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ae6e5ca0-bd5d-4824-a9fc-c060e0ada56e Claim ID PDF Hash 4a9da1b493efd591... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13429-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 13 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков, даъвогар “ ududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “ ududi elektr t rm ql ri” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 304 383 сўм асосий қарздорлик ва 883 633 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ ududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига жавобгар “ ududi elektr t rm ql ri” фермер хўжалигига (кейинги ўринларда жавобгар) нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 7 304 383 сўм асосий қарздорлик ва 883 633 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 2 203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 12 июндаги 051007-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 сентярь ҳолатига 7 304 383 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 883 633 сўм пеня ҳисобланганлиги аниқланди. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 7 304 383 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 304 383 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 304 383 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 883 633 сўм пеня ундиришни сўралган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 3.12-бандининг учинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududi elektr t rm ql ri” фермер хўжалиги ҳисобидан “ ududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 7 304 383 сўм асосий қарз, 883 633 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ ududi elektr t rm ql ri” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья М.А. Холиков