← Назад
Решение #2883543 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| тиши ФК | 957 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2302-2502/2015-сонли иқтисодий иш
судья Б.С.Убайдуллаев
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 13 октябрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев
раислигида, С.Н.Кучкаровнинг котиблигида, жавобгар якка тартибдаги
тадбиркор Реимбаев Бахрам Аширбаевич иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар “ EX
INSUR N E” акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор Реимбаев Бахрам Аширбаевичдан 15 635 307,74 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган даъво аризасига
асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “ EX INSUR N E”
акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида, якка тартибдаги тадбиркор Реимбаев Бахрам Аширбаевичдан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 15 635 307,74 сўм
қарздорликни суброгация тартибида ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакили даъвогар томонидан
банкга 15 635 307,74 сўм суғурта товони тўлаб берилганлигини билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Палата, даъвогар суд мажлисида вакилларининг
иштирокини таъминламади ва ўзларининг ёзма фикрини судга тақдим
қилмади.
Палата даъво аризасида, даъвогар эса даъво аризага илова қилган
илтимосномасида ишни ўзларининг вакилларининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш ҳужжатларида уларнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
128-129 ва 170-моддаларига мувофиқ уларнинг вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд жавобгар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги тўпланган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
2
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва суғурта
шартномаларидан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар ҳамда “Капиталбанк” АТБ (бундан
буён матнда банк деб юритилади) ўрталарида 2024 йил 25 сентябрда
№128/6285/КВ-сонли кредит шартномаси тузилиб, мазкур шартномага асосан
банк томонидан жавобгарга маҳсулот сотиб олиш учун 60 ой муддатга
84 790 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Жавобгар олинган кредит маблағларини шартномада белгиланган
фоизлар билан бирга қайтариш мажбуриятини олган.
Ажратилган кредит таъминоти сифатида банк ва томонлар ўрталарида
2024 йил 26 сентябрда №0470/1469/1/2441518-сонли жисмоний шахслар ва
кичик бизнес учун кредит маҳсулотларини комплекс суғурта қилиш
қойдалари шартида уч томонлама суғурта шартномаси тузилган.
Шартномага асосан суғурта полиси берилган.
Банк томонидан кредит қарздорлиги қайтарилмаганлиги ва суғурта
ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги талабнома билан даъвогарга мурожаат
қилинган.
Даъвогар томонидан кредит қайтмаслиги суғурта ҳодисаси деб тан
олинган ва суғурта қилдирувчи банкга 15 635 307,74 сўм суғурта товони
тўлаб берилган.
Суғурта полисига асосан қарз олувчининг кредитни қайтармаганлиги
суғурта ҳодисаси бўлиб ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз
қолдирган.
Шу сабабли Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 957-моддасига асосан, агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)
нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2017 йил
29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 18-бандида, ФКнинг 957-моддасига
мувофиқ, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида
қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма
доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ,
шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш
3
ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмайди. Қонун ҳужжатларида талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига
ўтиши учун талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақида алоҳида
келишув тузилиши назарда тутилмаган. Ушбу ҳуқуқнинг ўтиши ФКнинг
957-моддаси ва суғурта шартномасининг ўзи асосида амалга оширилади деб
тушунтириш берилган.
Даъво талаблари иш ҳужжатларидаги шартнома, суғурта полиси, тўлов
топшириқномаси, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Суд юқоридагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини қисман
асосли деб ҳисоблайди ва даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 15 635 307,74 сўм қарз, 41 200 сўм почта харажатини,
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Реимбаев Бахрам Аширбаевичдан
даъвогар “ EX INSUR N E” акциядорлик жамиятининг фойдасига
15 635 307,74 сўм қарз, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Реимбаев Бахрам Аширбаевичдан
республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Убайдуллаев