Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3923 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение W rld x rt fish Ответчик / Подсудимый
Source ID 97af2a12-1127-48a7-97a9-f3c5d6a46784 Claim ID PDF Hash 93a737efdd0489ef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олинади ва 55-моддаси зсиз тан олинади ва 55 law
шунингдек ФК 381-моддаси шунингдек ФК 381 law
риш натижасида ИПК 118-моддаси риш натижасида ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3923-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 13 октябрь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «W rld x rt fish» фермер хўжалиги манфаатида «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси жавобгарлигида, «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 апрелдаги №14730520-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурори ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Х.Утаев (13.10.2025 йилдаги №01-сонли ишончнома асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «W rld x rt fish» фермер хўжалиги (кейинги матнларда «даъвогар» деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг «Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 апрелдаги №14730520-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган бўлиб, даъво аризада «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси жавобгар сифати кўрсатилган. Суд мажлисида даъвогар вакили Боёвут туман ҳокимлигининг 2019 йил декабрдаги №7056-сонли қарори билан балиқчилик учун жами 43.9 гектар ер берилгани, кадастр органи берган маълумотда даъвогарга тегишли 452 контурдаги ер «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамияти томонидан ўтказилган ким ошди савдоси натижасида бошқа фермерга берилгани, натижада ушбу ер утсма-уст тушиб қолганлиги баён қилингани, ҳоким қарорига нисбатан даъво билан маъмурий судга мурожаат қилгани, вилоят ҳокимлиги вакили маъурий судда ушбу контурдаги ер аукционга қўйилмаганлигини маълум қилгандан кейин маъмурий судга даъвоси йўқлигини билдиргани, ерни захирага қайтармагани, туман ҳокимлигида хам ушбу бўйича қарор чиқарилмаганлигини билдириб, иш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича барча ҳужжатларни йиғиб, ўрганиб кейинчалик судга мурожаат қилиш лозимлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида ҳудудиу прокурор ёрдамчиси даъвогар вакилинининг фикрларини тинглаб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган 2 жавобгарлар суд мажлисида иштиок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Боёвут туман ҳокимлигининг 2019 йил 21 декабрдаги №7056-сонли қарори билан фуқаро Д.Йўлдошевга балиқчилик йўналиши бўйича («W rld x rt fish» фермер хўжалиги) «Ғалаба» фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудидаги №452-сонли контурдан 43,9 гектар (Га) ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилиб, 18.03.2020 йилда кадастр органидан 7056-сонли рақам билан рўйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр органининг 29.05.2020 йилдаги кўчирмасида 412000 кв.метр ер майдонига нисбатан эгалик ҳуқуқи эгаси сифатида даъвогар кўрсатилган. Шунингдек даъво аризага Боёвут туман ҳокимлиги ва «B liq hib b 777» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 29.04.2025 йилда имзоланган 1091044120-25-сонли юридик шахсларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш бўйича электрон шаклдаги шартнома илова қилиниб, шартноманинг 2.-бандида ижарага берувчи 29.04.2025 йилдан 29.04.2055 йилгача Боёвут туманидаги Янгиобод маҳулласи ҳудудида жойлашган 17.6057 гектар ер ер участкасини ижарага бериш белгиланган. «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 апрелдаги №14730520-сонли баённомаси, ижара ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган ер участкасининг аукционга қўйилганлиги билан боғлиқ ғолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган ва судга тақдим этилмади. Даъвогар вакилининг тушунтиришларига кўра, даъво аризага илова қилинган кадастр органининг 15.09.2025 йилдаги №17-04/643-сонли маълумотномаси судга юқоридаги важ билан даъво киритишга асос бўлган. Суд, даъвонинг «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 апрелдаги №14730520-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини, қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги №269-сонли қарорининг 18, 19-бандларида ФКнинг 380моддасига мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) билан бир қаторда шартнома тузиш ҳуқуқи кимошди савдосининг предмети бўлиши мумкинлиги, агар кимошди савдосининг предмети товарлар (ишлар, хизматлар) бўлса, кимошди савдосининг натижалари ҳақидаги баённома шартнома кучига эга бўлиши, агар 3 тарафлардан бири уни имзолашдан бош тортса, битим тузилмаган деб ҳисобланиб, ФК 380-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган оқибатлар қўлланилиши, шунингдек ФК 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши, шу боис, агар кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридаги асосларга кўра суд, кимошди савдоси ўтказиш билан боғлиқ низо бўйича даъво талабида кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмасдан, аксинча кимошди савдосининг (2025 йил 28 апрелдаги №14730520-сонли) баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда, ишни кўриш натижасида ИПК 118-моддасига асосан 4 120 000 сўм давлат божи ва почта харажати тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар «W rld x rt fish» фермер хўжалигининг «Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси жавобгарлигида, «Электрононлайн аукционларни ташкил этиш маркази» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 28 апрелдаги №14730520-сонли баённомасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «W rld x rt fish» фермер хўжалигидан Республика Бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар «W rld x rt fish» фермер хўжалиги зиммасидаги почта харажатлари тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ў.Йўлдошев