← Назад
Решение #2883588 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2303-2502/781-сонли иш
судья Д.И.Давлетов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўнғирот тумани
2025 йил 13 октябрь
Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.И.Давлетовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси М.Хошмуратованинг котиблигида, даъвогар
вакили ХХ (2025 йил 6 мартдаги ЖЕ-02-06/395-16-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, даъвогар ХХ жавобгар ХХ ҳисобидан 79.124.039,92 сўм
асосий қарз ва 12.494.889,73 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, ХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 79.124.039,92 сўм асосий қарз ва 12.494.889,73 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг
вакили иштирок этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай
ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ХХ Қанликўл тумани
филиали ва ХХ ўртасида 15.01.2024 йилдаги 074104-сонли улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан буён
матнда Шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра ХХ Қанликўл тумани филиали электр
энергиясини ХХга етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия
ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Даъво
аризасига
асосан
даъвогар
томонидан
жавобгарга
79.124.039,92 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги, ушбу ҳолат
2025 йил 01 сентябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма
далолатномасида ўз аксини топганлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
жавобгарнинг даъвогар олдидаги истеъмол қилинган электр-энергияси учун
асосий қарздорлиги 79.124.039,92 сўмни ташкил этиши ўз тасдиғини
(исботини) топганлиги боис, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, жавобгар ҳисобидан тўловларни кечиктирганлик учун
12.494.889,73 сўм пеня ундиришни сўраган, ФКнинг 333-моддаси
талабларига асосан даъвонинг мазкур талаби асосли, бироқ, ФКнинг 326моддасига асосан суд даъво талабининг пеня ундириш талабини камайтириб,
6.500.000 сўм ундиришни, даъвонинг қолган пеня қисмини рад қилишни
лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқорида келтирилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нинг 118, 128-129, 170, 176179, 186-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан даъвогар ХХ фойдасига 79.124.039,92 сўм
асосий қарз ва 6.500.000 сўм пеня ҳамда 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1.832.378,59 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар ХХ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
judgecode
Д.И. Давлетов