Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13452 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый SSJ R D S L
Source ID 931b354a-0e67-4334-a765-ac46fb9afa10 Claim ID PDF Hash 584a0d02078cf96d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 311-моддаси ФКнинг 311 law
ФКнинг 312-моддаси ФК 312 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13452-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 13 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Абсатов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг жавобгар “SSJ R D S L ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 225 000 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “SSJ R D S L ” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 2 225 000 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги ажрими билан “ `zb kist n R s ublik si t v r-x m sh birj si” акциядорлик жамияти (биржа) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъвогар томонидан 2025 йил 19 август куни электрон дўкон платформаси орқали рангли принтер харид қилиш бўйича электрон савдоларга иштирок этиб, 2025 йил 21 август куни жавобгар савдо ғолиби деб топилиб, тарафлар ўртасида 3594337-сонли 5 550 000 сўмлик шартнома имзоланганлиги, 2025 йил 21 августдаги тўлов топшириқномасига асосан олдиндан 100 фоиз, яъни 5 500 000 сўм тўлов амалга оширилганлиги, бироқ жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан, шартномада назарда тутилган маҳсулот етказиб берилмаганлиги, эълоннинг бошланғич нархи 7 500 000 сўмни ташкил қилиб, жавобгар томонидан оферта нархи 5 500 000 сўм таклиф қилинганлиги, жавобгарнинг закалат суммаси 2 225 000 сўм ташкил қилишини баён қилиб, закалат пулини жавобгарнинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағидан ундириб беришни сўради. Жавобгар ва Биржа иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва биржа иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар электрон дўкон платформаси орқали s n L 1300 маркали принтер харид қилиш бўйича электрон савдоларга иштирок этиб, 2025 йил 21 август куни жавобгар лот бўйича савдо ғолиби деб топилиб, тарафлар ўртасида 3594337-сонли 5 500 000 сўмлик шартнома имзоланган. (лот № 25111084173093). Шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар маҳсулот учун жами тўловни амалга ошириши ва маҳсулотни қабул қилиб олиши, жавобгар эса маҳсулотни ушбу банд шартлари асосида, яъни s n L 1300 маркали принтер маҳсулотини даъвогарга етказиб бериши лозим бўлган. Шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ даъвогар шартнома суммасининг, яъни 5 500 000 сўм пул маблағини ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг алоҳида иккиламчи ҳисоб рақамига 2025 йил 21 августда ўтказган. Бироқ, жавобгар шартноманинг 2.2-бандига асосан маҳсулотни 1 иш куни ичида даъвогарга етказиб бермаган. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 2025 йил 25 августдаги талабномаси жавобгар томонидан ижро қилинмаган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 311-моддаси биринчи қисмига асосан шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. ФКнинг 312-моддаси иккинчи қисмига биноан агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сон (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 21 майда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3015 қарори билан) билан тасдиқланган “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги” Низомнинг 33-бандига кўра оператор ҳисоб-китобларни ташкил этиш, ҳисобини юритиш ҳамда корпоратив буюртмачилар ва иштирокчиларнинг шартномавий мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида операторга хизмат кўрсатувчи банкда ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) учун алоҳида иккиламчи ҳисоб очади. Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади. Ушбу Низомнинг 34-бандида корпоратив буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида иштирок этиш учун ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига закалат тўловларини ўтказиши белгиланган. Оператор шартномавий мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш ва алоҳида ҳисобини юритиш бўйича корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар учун ҲККПда ҳисоб рақам очади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартибтаомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 8-бандига кўра, электрон давлат харидларида иштирок этиш учун: корпоратив буюртмачи ва иштирокчилар операторнинг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини (бундан харид комиссияси томонидан закалат тўлаш талаби белгиламаган ҳоллар мустасно); бюджет буюртмачиси операторнинг воситачилик йиғимини ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказадилар. Бюджет буюртмачиси электрон давлат харидларида иштирок этиш учун закалатни ҲККПга ўтказиши талаб этилмайди. Низомнинг 11-бандида корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар, уларнинг ҲККПдаги ҳисобварақларида давлат харидларининг электрон тизими операторининг воситачилик йиғими ва томонларнинг закалати суммасини тўлаш учун етарли бўлган аванс тўловини ўтказгандан сўнг электрон давлат харидларида иштирок этиши белгиланган. Низомнинг 34-бандига мувофиқ давлат буюртмачиси томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: бюджет буюртмачиларнинг шартнома бўйича маблағларига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди; корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди; бажарилмаган шартномалар бўйича маълумотларни Молия вазирлигига юборади. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 2 225 000 сўм закалат пулини ундиришни сўраган. Хусусан, Низомнинг 14-бандига биноан корпоратив буюртмачилар ва иштирокчилар ҲККПдаги шахсий ҳисобварақларига: электрон дўконда иштирок этишдан олдин иштирокчининг офертаси қийматининг 3 фоизи миқдорида; аукционда иштирок этишдан олдин аукционнинг бошланғич нархидан 3 фоиз миқдорида закалат ўтказадилар. Шунингдек, Низомнинг 43-бандига асосан агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси: базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади. Даъвогар тушунтириши ва иш ҳужжатлари кўра, эълоннинг бошланғич нархи 7 500 000 сўмни ташкил қилиб, жавобгар томонидан оферта нархи 5 500 000 сўм таклиф қилинган бўлиб, жавобгарнинг закалати (7 500 000 сўм – 5 50 000 сўм = 2 000 000 сўм) 2 000 000 сўмни ташкил қилган. Иштирокчи томонидан таклиф қилинган нарх буюртмачи томонидан танланган 7 500 000 сўм нархдан 20 фоиз ортиқ, 73 фоиз бўлганлиги сабабли 2 000 000 сўм ҳамда унинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағида оферта қийматининг 3 фоиз миқдорида 225 000 сўм, жами 2 225 000 сўм закалат шаклланганлиги, 2 225 000 сўм закалатга ҳисоб-китоб-клиринг палатаси томонидан банд солинганлиги аниқланди. Ушбу фактлар ишдаги мавжуд шартнома, талабнома, ёзма фикрнома ҳамда суд мажлисида даъвогар вакили берган тушунтиришлари, шунингдек ишга алоқадор бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ҳисоб-китоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 2 225 000 сўм закалат пулини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, яъни даъвогар томонидан Низом талаби ва шартномавий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ҳамда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган ҳолатларни инкор этувчи далиллар судга тақдим этилмади. Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноанлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 166, 170, 172, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “SSJ R D S L ” масъулияти чекланган жамиятининг “ `zb kist n R s ublik si t v r-x m sh birj si” акциядорлик жамияти ҳисобкитоб клиринг палатаси махсус шахсий ҳисобварағида шаклланган 2 225 000 сўм закалат пули даъвогар Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси фойдасига ундирилсин. Жавобгар “SSJ R D S L ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари; - республика бюджектига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков