← Назад
Решение #2883641 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13428-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 13 октябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили Н.Шахобидинов (2025 йил 16 сентябрдаги ишончнома ва ордер
асосида), даъвогар “ R
I R N RG
LIN ” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “ R
I R N RG LIN ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 301 000 000 сўм асосий қарз, 150 860 000 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“
R
I R
N RG
LIN ” масъулияти чекланган жамияти
(даъвогар)ва “ R
I R N RG LIN ” масъулияти чекланган жамияти
(жавобгар) ўртасида 2025 йил 1 апрелда 5-сонли 13 дона ҚҚСсиз жами
351 000 000 сўмлик “Комплектная трансформаторная подстанция типа КТПС
100/10/0,4 кВа” маҳсулотлари (маҳсулот) етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) маҳсулотни
етказиб бериши, сотиб олувчи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича тарафлар ўртасида тасдиқланган 2025 йил
11 апрелдаги 8-сонли ва 2025 йил 12 апрелдаги 9-сонли ҳисобварақфактураларга мувофиқ жами 351 000 000 сўм қийматидаги маҳсулотларини
даъвогар жавобгарга етказиб берган бўлиб, бироқ маҳсулотлар учун қисман
50 000 000 сўм тўлов амалга оширилиб, 2025 йил 15 июль ҳолатига
301 000 000 сўм қарздорлик қолган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,жавобгар ҳисобидан 301 000 000 сўм асосий қарз,
150 860 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, даъвони таъминлаш чораларини кўриш тўғрисида ариза билан
мурожаат этиб, ундаги важларни такрорлаб, ариза ва даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли, даъвогарнинг
2025 йил 21 ва 29 июлдаги жавобарга юборилган талабномалари жавобгар
томонидан жавобсиз қолдирилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ишда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгардан
эътирозлар келиб тушмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
301 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 150 860 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг
2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан 150 860 000 сўм пеня суммаси шартнома шартларига кўра асосли
ҳисобланган.
Бироқ суд, иш ҳолатлари ва тарафларнинг манфаатларини эътиборга
олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб
этилаётган 150 860 000 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 60 000 000
сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган
тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу
белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги, судга даъво аризаси
киритилишида давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича
ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган
4 518 600 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“ R
I R N RG LIN ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“ R
I R N RG LIN ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
301 000 000 сўм асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня, 4 518 600 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков