Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2304-2504/1376 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья BEKMURATOV BAYRAMBEK TENGELBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID eef99269-96bd-40af-8346-bcea368fa799 Claim ID PDF Hash 8c5d601adffd1beb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 45-моддаси онуни 45 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2304-2504/1376-сонли иқтисодий иш судья Б.Т.Бекмуратов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чимбой тумани 2025 йил 13 октябрь Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Т.Бекмуратовнинг раислигида, судья ёрдамчиси К.К.Данияровнинг котибалигида, аризачи вакили юрисконсульт ХХХ (2025 йил 13 октябрь кунги 23/25-115-сонли ишончнома)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ХХХнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига 19 947 581,10 сўм молиявий санкцияни ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ХХХ (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) ХХ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)га 19 947 581,10 сўм молиявий санкцияни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили арз қилинган талабни қўллаб-қувватлаб, жавобгарнинг айби судга тақдим қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланишини таъкидлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва ўзининг ёзма фикрларини судга тақдим қилишмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлардан қуринишича, ХХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 14 апрелдаги 18-02-23/29-55-сонли буйруғига асосан “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятида ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текширувда, Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 14-ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–184сонли Фармони талабларига риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонини хабардор қилган ҳолда ўтказилган. Текширув жараёнида жамиятда реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли 2024-йилнинг ноябр ойида 10 262 689,20 сўмлик, декабр ойида 6 617 948,20 сўмлик, 2025-йилнинг январ ойида 7 115 860,80 сўмлик, феврал ойида 6 493 043,70 ва март ойида 9 405 620,10 сўмлик электр энергияси исроф бўлганлиги ҳолатида қоидалар бузилиши аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ–940-сонли Қонунининг 45-моддасида реактив қувват компенсацияси бўйича ишларини ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик – асбобускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 39 895 162,20 сўмлик электр энергияси исроф қилинганлиги сабабли исроф бўлган электр энергияси қийматининг эллик фоизи миқдорида, яъни 19 947 581,10 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги ХХнинг 2025-йил 29апрелдаги 386-сон қарори қабул қилиниб, ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган. Лекин, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти томонидан молиявий жарима тўланмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 28-бандида ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгиланган. Шу боис, суд, ариза талаби ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни, жавобгардан аризачи фойдасига 19 947 581,10 сўм молиявий жаримани ундиришни лозим топди. Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2024 йил 29 февралдаги РС-08-24-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати тўланиши кўрсатилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 01 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Аризачи томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ҳамда республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ХХХ фойдасига 19 947 581,10 сўм молиявий жарима ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув устидан у қабул қилинган кундан кейин бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Т.Бекмуратов