← Назад
Решение #2883709 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/5251-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 13 октябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамиятинингжавобгар“OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI”акциядорлик жамиятиҳисобидан электр
энергия тўловлари бўйича 6 225 187 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризани соддалаштирилган тартибда Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI”акционерлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб,жавобгар“OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI” АКЦИЯДОРЛИК
ЖАМИЯТИ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
6 225 187 сўмасосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга
кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 23
июнда электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 август ҳолатига
электр энергияси учун жами асосий қарздорлиги 6 225 187 сўмни ташкил
қилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши;
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун
ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 6 225 187 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан, ҳисобварақ фактуралар, бир томонлама
тузилган таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз
тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд 6 225 187 сўм асосий қарздорликни ундириш даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар ҳисобига 6 225 187 сўм
қарздорликни ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1
бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ушбу талабларга мувофиқ, суд, ҳисобланган 412 000 сўм давлат божини
жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035моддалариқўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI” АКЦИЯДОРЛИК
ЖАМИЯТИ ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 6 225 187 сўм
асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “OQ OLTIN DON MAHSULOTLARI” АКЦИЯДОРЛИК
ЖАМИЯТИ ҳисобидан:
-“HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” акционерлик жамияти
фойдасига 6 225 187 сўм асосий қарз 41 500 сўм почта харажати;
-Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига ўн кунлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга
(протест келтиришга) ҳақли.
Судья
judgecode
Х.У. Сулайманбекова