Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2302-2502/1803 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукусский межрайонный экономический суд Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OLIM NEW ALMAZ TRADE Ответчик / Подсудимый GULDIRSIN OLTIN TOLASI
Source ID 3a7b54cb-464e-42af-90fe-15d34e7ba373 Claim ID PDF Hash 2b210bea77f4ea0e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2302-2502/1803-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев Беруний тумани 2025 йил 13 октябрь Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Кучкаровнинг котиблигида, Бухоро вилояти Шофрикон туман фермерлари кенгашининг даъвогар “OLIM NEW ALMAZ TRADE” деҳқон хўжалигининг манфаатида жавобгар “GULDIRSIN OLTIN TOLASI” фермер хўжалигидан 7 680 000 сўм асосий қарз, 3 840 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Бухоро вилояти Шофрикон туман фермерлари кенгаши “OLIM NEW ALMAZ TRADE” деҳқон хўжалигининг (бундан буён даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “GULDIRSIN OLTIN TOLASI” фермер хўжалигидан (бундан буён жавобгар деб юритилади) 7 680 000 сўм асосий қарз, 3 840 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса ҳам тарафлар вакиллари суд мажлисида иштирок қилмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-170-моддаларига мувофиқ тарафлар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 30 ентябрь куни 84-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1-бандига асосан даъвогар жавобгарга уруғлик картошка маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан ҳамда тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактура, солиштирома далолатнома ва бошқа ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами 7 680 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 7 680 000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилганлиги ва ушбу қарздорлик тўланмаганлиги ишдаги шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома, солиштирма далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар, даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатмалари билан тасдиқланади. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган талабномаси жавобгар томонидан бажарилмасдан, оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, суд даъвогарнинг 7 680 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 3 840 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3-бандида шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганда томонлар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) га кўра жавобгар бўлиши назарда тутилган. Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, жавобгар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб, пеня миқдорини камайтириб, уни 1 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 680 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига жавобгардан 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларига асосланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “GULDIRSIN OLTIN TOLASI” фермер хўжалигидан даъвогар “OLIM NEW ALMAZ TRADE” деҳқон хўжалиги фойдасига 7 680 000 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “GULDIRSIN OLTIN TOLASI” фермер хўжалигидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев