Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13374 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение STROY OLI Ответчик / Подсудимый SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH
Source ID 1f417aaa-ac53-483a-8201-879139462df1 Claim ID PDF Hash b7bc12f83058b2b6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13374-сонли иш АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Гулистон шаҳри 2025 йил 13 октябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан жавобгар вакили А.Бурханов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “STROY OLI ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамиятидан 88 912 000 сўм асосий қарз ва 29 862 400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни н и қ л а д и: “STROY OLI ” масъулияти чекланган жамияти Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “SIRD RYO YO`L QURISH-T ` IRL SH” масъулияти чекланган жамиятидан 88 912 000 сўм асосий қарз ва 29 862 400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170, 172-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ариза тақдим қилиб, низо юзасидан тарафлар ўртасида 2025 йил 10 октябрда медиатив келишув тузилганлигини баён қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўтган суд мажлсида иштирок этган даъвогар вакили, даъво аризани қувватлаб, тарафлар низони келишув йўли билан ҳал этиш масаласини кўраётганлиги ҳақида тушунтириш берган. Суд ишдаги хужжатлар ҳамда тарафлар томонидан тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб чиққан низони профессионал медиатор Дадабаева Матлуба Махмуд қизи кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, улар ўртасида 2025 йил 10 октябрда медиатив келишув тузилган. Медиатив келишувга кўра, жавобгар 88 912 000 сўм асосий қарз, 29 862 400 сўм пеняни даъвогар ҳисобига 2025 йил 20 октябрь кунига қадар тўлаб бериш, даъвогар эса жавобгарнинг қарздорликни 2025 йил 20 октябрь кунига қадар тўлаб бериши шартини инобатга олишига келишилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи қайтарилиши белгиланган. Шунга кўра, суд тарафлар медиатив келишувга эришганликлари боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, олдиндан тўланган 1 187 744 сўм давлат божини маълумотнома асосида даъвогарга қайтаришни, медиатив келишувда суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилганлигини учун 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 53-банди, 108, 127-128, 170, 171, 195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 1 187 744 сўм давлат божи “STROY OLI ” масъулияти чекланган жамиятига маълумотнома асосида қайтарилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати “STROY OLI ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.Холиков