Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/5288 Дата решения 13.10.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO Ответчик / Подсудимый
Source ID 47da1912-3476-41e2-a9a1-3db38b84a472 Claim ID PDF Hash 75d71059c0f3b4ae... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
збекистон Республикасининг Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/5288-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025йил13 октябрь тумани Сирдарё Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар - "KO’K KO’L AFSONA" фермер хўжалигидан 39 535 800 сўм асосий қарз ва 10 476 987 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Қуватов (13.10.2025 йилдаги 52-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “KO’K KO’L AFSONA” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 39 535 800 сўм асосий қарз ва 10 476 987 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасига келмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан қарздорлик вужудга келганлигини, қарздорлик бугунга қадар ҳам қопланмаганлигини билдириб, пеня ҳисоб китобида ноаниқлик бўлганлигини, пеня суммаси 10 475 987 сўм эмас, 9 093 234 сўм ҳисобланиши лозимлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда “ФК” деб юритилади) 437-моддасига биноан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 06.08.2024 йилда 184-сонли олди-сотди шартномаси (маҳсулот етказиб бериш шартномаси) тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ўзига тегишли товарни (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш, жавобгар эса ушбу товарни қабул қилиш ва ҳақини даъвогарга олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартномаларга кўра, жавобгарга 01.07.2025 йилдаги 184-сонли ҳисобварақ фактура билан жами 39 535 800 сўмлик маҳсулот (“Биохумин” препарати) етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан олинган 39 535 800 сўмлик маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаган. Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган Шу боис, даъвогар судга даъво киритиб, жавобгардан 39 535 800 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Бажарилган ишлар ва мавжуд қарздорлик ҳисобварақ фактуралар, бир томонлама солиштирма-таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгардан 39 535 800 сўм асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўлов муддати кечиктирилганлиги учун жавобгардан 10 476 987 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 2.1 маҳсулот нархи олдиндан 100% миқдорида тўлов амалга оширилиши белгиланган. Шартномаларнинг 4.3 бандида сотиб олувчи томонидан товар ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун, ўз вақтида тўланмаган қарз суммасининг 0,5% миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 % дан ошмаган миқдорда пеня ундирилиши белгиланган. Иш ҳужжатлар ўрганилганда, жами 39 535 800 сўмлик маҳсулот жавобгар етказилганлиги 01.07.2025 йилдаги 184-сонли деб расмийлаштирилган бўлса-да, счёт-фактуранинг пастки қисмида маҳсулот 31.07.2025 йилда жавобгарга юборилганлиги, жавобгар томонидан маҳсулот 06 августдаги ишончнома ва юк хати билан олиб кетилганлиги маълум бўлди. Шу боис, олинган маҳсулот учун тўлов 01.07.2025 йилдан эмас, балки, 2025 йил 06 август санасидан кейин кечиккан ҳисобланди. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг 10 476 987 сўм пеня ундириш талабининг 9 093 234 сўм қисми асосли (07.08.2025 йилдан 22.09.2025 йилгача 46 кун, 39 535 800*0,5%*46=9 093 234), 1 383 753 сўм қисми асоссиздир. ФКнинг 326-моддасига кўра,агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, 9 093 234 сўм пеняни тўлиқ ундириш жавобгарнинг кейинги тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, мавжуд қарздорлик кечикиш санаси унча катта эмаслигини инобатга олиб, жавобгардан 1 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди “а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга бўлган даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган даъво талабининг асосли бўлган қисмига мутаносиб равишда ҳисобланган 972 580,68 сўм давлат божини ҳамда 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни, даъво талабининг асоссиз деб топилган қисмига мутаносиб равишда ҳисобланган 27 675,06 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамиятининг "KO’K KO’L AFSONA" фермер хўжалигидан 39 535 800 сўм асосий қарз ҳамда 10 476 987 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. "KO’K KO’L AFSONA" ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ҳисобидан “O‘SIMLIKLARGA IZMAT KO’RSATISH” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 39 535 800 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня, 972 580,68 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья judgecode Х.У. Сулайманбекова