← Назад
Решение #2884172 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3691-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 13 октябрь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, тугатиш бошқарувчиси
Ғ.Қодировнинг «A w r r j ts» масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар «Alish r» масъулияти чекланган жамиятидан 3 847 200 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
жавобгар вакили И.Юсупов (02.10.2025 йилдаги №1-сонли ишончнома
асосида) ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Тугатиш бошқарувчиси Ғ.Қодиров «A w r r j ts» масъулияти
чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Alish r» масъулияти
чекланган жамияти(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
3 847 200 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвога нисбатан эътирози йўқлигини
билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар иштирок этмади ва сабаби судга маълум
қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (ИПК)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг
иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 41001-2401/59770-сонли иқтисодий иш бўйича 2024 йил 17 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан «A w r r j ts» масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш таомили қўлланилиб, тугатиш
бошқарувчиси этиб Ғ.Қодировнинг номзоди тасдиқланган.
Тугатишга доир иш юритиш таомили давомида аниқланишича,
Даъвогар 03.11.2021 йилда имзоланган №19-сонли шартномага асосан
суюлтирилган газ харид қилиш мақсадида жавобгарга жами 30 000 000 сўм
маблағ ўтказиб, ушбу маблағга 26 152 800 сўмлик маҳсулот олиб, жавобгардан
3 847 200 сўмлик дебитор қарзи вужудга келган.
Шунингдек 07.01.2022 йилда имзоланган №7-сонли шартномага асосан
суюлтирилган газ харид қилиш мақсадида жавобгарга 15 000 000 сўм маблағ
ўтказилиб, ушбу маблағга 17 839 200 сўмлик яъни 2 839 200 сўмлик ошиқча
газ олиниб, шу миқдорда жавобгардан кредитор қарзи вужудга келган.
Юқорида вужудга келган дебитор ва кредитор қарзларни ўзаро ҳисоб
китоб қилингада вужудга келган 1 008 000 сўмлик дебитор қарзни жавобгар
тасдиқлаб бермаган, натижада даъвогар жавобгардан №19-сонли шартномага
асосан вужудга келган 3 847 200 сўмлик дебитор қарзни ундиришни сўраб
судга мурожаат қилган.
Жавобгар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга кўра, судга
даъво киритилгандан кейин жавобгар 23.09.2025 йилдаги №145-сонли тўлов
ҳужжати билан даъвогарга 1 008 000 сўм қарзни тўлаб берган.
Ишни кўриш куни жавобгарнинг даъвогардан қарзи 3 847 200 –
1008 000= 2 839 200 сўмни ташкил қилган.
Қарздорликни ундириш бўйича кўрилган чоралар натижа бермаган ва
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК)437-моддасига
кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки
шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари билан жавобгарга юқоридаги даъвонинг асоси бўлган
№19-сонли шартномага асосан суюлтирилган газ маҳсулоти тўлиқ берилмаган
ва/ёки маҳсулот учун ошиқча тўланган маблағ қайтарилмаган ва ушбу ҳолат
иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган.
Баён этилганларга асосан суд, жавобгардан даъвогар фойдасига
2 839 200 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда
412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни, шунингдек
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб
рақамига ишни видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ
103 000 сўм харажатни ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Тугатиш бошқарувчиси Ғ.Қодировнинг даъвогар «A w r r j ts»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Alish r» масъулияти
чекланган жамиятидан 3 847 200 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Alish r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар
«A w r r j ts» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 839 200 сўм
қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Alish r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
Бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар «Alish r» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозит
ҳисоб
рақамига
ишни
видеоконференцалоқа режими орқали ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм
харажат ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Йўлдошев